Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия давлат думаси ўзбекистонлик ишчилар ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади
Россия давлат думаси Ўзбекистон билан ўзбекистонликларнинг Россияда иш билан таъминланиши ҳақидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида маълум қилинди.
“Келишувнинг амалга оширилиши Ўзбекистон ва Россиянинг ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлигининг мустаҳкамланиши, икки давлат ўртасида дўстона муносабатлар ривожланиши, ишчилар малакасини ошириш ва Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудидаги меҳнат фаолиятига ноқонуний жалб қилинишларининг олдини олишга кўмак беради”, деб айтилган қонун лойиҳасига тушунтириш хатида.
Қонун лойиҳасидаги асосий меъёрлар ўзбекистонликларни Россияда вақтинчалик ишлашга тартибли қабул қилиш ва жалб қилиш бўйича икки давлатнинг мутасадди идораларининг ҳамкорлиги тартиби ва шартларини белгилашга қаратилган.
Ҳужжатда шунингдек ўзбекистонликларнинг Россияда вақтинчалик ишлашлари учун комплекс тайёргарликни Ўзбекистонда ўташ имконияти кўзда тутилади.
Келишув билан Россияда ишловчи ўзбекистонликларнинг асосий ҳуқуқлари белгиланади. Жумладан, ўзбекистонликларнинг Россия қонунчилигига мос равишда меҳнат қилиш, дам олиш ва ижтимоий суғуртага эга бўлишга ҳақликлари, пенсия таъминоти кўзда тутилган.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
22:24 / 12.05.2025