Гулен ташкилотининг молиячиси деб тахмин қилинаётган шахс Судандан Туркияга етказилди
Анқара мухолифатчи Фатҳулла Гулен ташкилотининг (FETO) молиячиларидан бири деб ҳисоблайдиган тадбиркор Мамдуҳ Чикмаз Судандан Туркияга етказилди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Туркия ҳукумати FETO’ни мамлакатдаги давлат тўнтарувига алоқадорликда айблаб келади. Гуленнинг ўзи тўнтарувни қоралаб, унга қўйилган айбловларни рад этган.
Туркия хавфсизлик кучларидаги манбанинг маълум қилишича, Чикмазнинг қўлга олиниши Туркия миллий разведка ташкилоти ҳузуридаги FETO бўйича махсус гуруҳ томондан амалга оширилган. Чикмазнинг қаердалиги 2 ой аввал ўрнатилган. Гумонланувчи яширин квартирада ушланиб, сўроқ қилинган.
Чикмаз барча ҳуқуқий тартиботлар амалга оширилгандан кейин Туркияга етказилган. Унинг қўлга олиниши ва Туркияга етказилиши Судан миллий разведка ва хавфсизлик хизмати кўмагида ўтган.
Чорум шаҳрида яшаган, бир нечта АЁҚШ ва ғишт заводига эга бўлган Чикмаз Суданга 2016 йил январида қочган. Туркия хавфсизлик кучларидаги манба маълумотларига кўра, у Гулен тарафдорлари ҳисоб рақамларига Чорум вилояти тадбиркорларидан “ўлпон” сифатида олинган миллионлаб долларларни ўтказиб берган.
Мавзуга оид
00:36 / 19.11.2024
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
14:30 / 04.11.2024
Суданда вабо эпидемияси 852 кишининг ҳаётига зомин бўлди
20:57 / 31.10.2024
Суданда 130 аёл жинсий зўравонликдан қутулиш учун ўз жонига қасд қилди
22:43 / 21.10.2024