Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Time нашриёти сотилади
Meredith Corporation бирлашмаси Time Inc. нашриётини 1,8 млрд. долларга сотиб олиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, келишувда миллиардерлар Чарльз ҳамда Дэвид Кохи иштирок этади. Улар Meredith’га Time’ни «ютиб юбориши» учун 650 млрд. доллар таклиф этишган.
Агентликнинг таъкидлашича, Time қарзи ҳисобга олинганда келишув миқдори 2,8 млрд. долларга қадар ошади. Meredith нашриёт акцияларини бир донаси учун 18,50 доллар нархида сотиб олади.
Time Inc. – АҚШ ва Буюк Британияда журналларни чоп этувчи энг йирик нашриётдир. У Time Warner Inc. бирлашмаси таркибига киради.
Мавзуга оид
22:19 / 07.02.2025
Time муқовасига президент курсисида ўтирган Илон Маск сурати жойлаштирилди
16:47 / 23.11.2023
Time 2023 йилнинг энг таъсирли суратларини эълон қилди (фотожамланма)
19:44 / 07.12.2022
Time Зеленский ва «Украина руҳи»ни «йил одами» деб топди
00:20 / 12.11.2021