Иқтисодиёт | 09:56 / 27.11.2017
16339
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Эрон нефть-кимё комплексига сармоя киритишга тайёр

Фото: AP

Эрон Миллий нефть-кимё компанияси раҳбари Саид Ризо Наврўз-Зоданинг хабар беришича, Ўзбекистон Эроннинг Форс кўрфази атрофидаги нефть-кимё корхоналарида улушга эга бўлмоқчи.

"Ўзбекистон газ ресурсларига бой, бироқ мамлакат сармояларга [нефть-кимё лойиҳаларида] очиқ, кўп газ ва халқаро сувларга чиқиш имкони бор", - дея айтиб ўтган Саид Ризо Наврўз-Зода, деб хабар бермоқда Shana нашри.

Ўзбекистоннинг Эрон нефть саноатига эҳтимолий инвестициялари ўтган ҳафта Эрон нефть вазири Бижан Намдор Зангане ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Алишер Султонов ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинган.

"NPC ва Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, айни дамда, Эронда нефть-кимёга инвестициялар киритиш имкониятини баҳолаш ниятида", - дея айтиб ўтган Наврўз-Зода.

Ўзбекистон метанол-олефинлар бўйича лойиҳалардан манфаатдор. Олефинлар – бу гулқоғозлар, гилам қопламалари, йўғон арқонлар ва автомобиль ички қисмида қўлланиладиган асосий хомашёдир, деб ёзмоқда Iran.ru.

Шунингдек, Теҳрон ва Тошкент Ўзбекистонга Эрон нефтини юбориш масаласини ҳам муҳокама қилишган. Бироқ музокаралар, хабар қилинишича, бошланғич босқичда турибди, деб маълум қилган Financial Tribune.

Мавзуга оид