Жаҳон | 18:55 / 27.11.2017
8502
2 дақиқада ўқилади

«Зимбабвега қарши санкцияларни бекор қилиш вақти келди»

Фото: EPA

Жаҳон ҳамжамияти Зимбабведа ҳокимият ўзгарганига бу мамлакатга қарши санкцияларни бекор қилиш билан реакция билдириши керак. Бу ҳақда БМТнинг демократик ва адолатли халқаро тартибни маъқуллаш масаласи бўйича мустақил эксперти Альфред Морис де Зайас ва бир томонлама мажбурий чораларнинг салбий таъсири масаласи бўйича инсон ҳуқуқларига оид махсус маърузачи Идрис Жазоирийнинг қўшма баёнотида айтилади.

Улар Зимбабведа ҳокимиятнинг ўзгариши қон тўкилишисиз кечганини алоҳида таъкидлашган. "Роберт Мугабенинг истеъфога чиқиши янги давр бошланганидан дарак беради, у демократия ва қонун устуворлигига асосланган бўлиши лозим", - дейилади баёнотда. "Бироқ бу иқтисодий мажбурлаш таъсири остида рўй бермайди", - дея таъкидлайди БМТ экспертлари. Улар "санкциялар сиёсий ўзгаришларга эмас, балки оддий инсонларнинг азият чекишига олиб келганини" эслатишган.

"Айни дамда сиёсий мулоқот ва иқтисодиётни тиклаш вақти келди", - дейди де Зайас ва Жазоирий. "Биз халқаро ҳамжамиятни Зимбабве билан иқтисодиёт ҳамда молиявий тизимни тиклаш устида ишлашга чақирамиз", - дея таъкидланади ҳужжатда.

Мавзуга оид