Жаҳон | 11:30 / 28.11.2017
22568
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистондаги "Ҳалол" маҳсулотларда чўчқа ДНКси топилди

Фото: Newtimes.kz

Россияда ишлаб чиқилган гўшт консерва маҳсулотларида чўчқа ДНКси аниқланди. Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. 

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоат соғлиғини ҳимоя қилиш қўмитаси талабга жавоб бермайдиган «нотўғри» консерва ва маҳсулотларни аниқлаш мақсадида йил бошидан бери 36 минг номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва халқ истеъмоли молларини харид қилган. Қозоғистоннинг 11 та ишлаб чиқарувчиси маҳсулотида, гарчи “Ҳалол” тамғаси бўлса-да, чўчқа ДНКси аниқланган. Шунингдек, чўчқа генлари Россияда ишлаб чиқилган маҳсулотларда ҳам топилган. Хусусан, «БРТ» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган 3 турдаги гўштли консерва маҳсулотларида чўчқа гўшти борлиги маълум бўлган. «Орёлпродукт» ОАЖ ва «Йошкар-Олинский мясокомбинат» ЁАЖларига ҳам жарима солинган.

«Бу шуни англатадики, ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларни ишлаб чиқариш технологиясини қўпол равишда бузади, улар мол гўшти ва чўчқа гўштидан маҳсулотларни ишлаб чиқишда битта линиядан фойдаланишади. Ускуналарни етарли даражада тозаламайди, ишлаб чиқариш назоратини жиддий йўлга қўймайди, хом ашёнинг ёнма-ён оқимига рухсат беради», - дейилади вазирлик хабарида. 

Мавзуга оид