Ўзбекистон | 12:30 / 28.11.2017
38381
13 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон, ислоҳотлар йили: нималар ўзгарди?

Фото: Президент матбуот маркази

Ўзбекистонда ҳокимият ўзгарганидан сўнг ўтган бир йил давомида, бу собиқ СССР ҳудудидаги энг «вазмин» давлат имижнинг кескин ўзгариши билан ҳайратга солди, умумий қабул қилинган халқаро шаклларда исталган шериклар билан ҳамкорликка очиқлиги ҳақида маълум қилди. Янги президент Шавкат Мирзиёевнинг Ашхобод, Остона, Москва, Пекин, Анқара ва Сеулга муваффақиятли ташрифлари, Тошкентнинг ташқи иқтисодий фаолиятини максимал диверсификация қилиш бўйича сиёсатини тасдиқлади. Ўзбекистон олдида турган вазифалар, истиқболлар ҳақида EADaily нашри Анъанавий маданиятлар маркази Ўрта ва Марказий Осиё геомаданияти ва геоиқтисодиёти бўйича директори ўринбосари Бахтиёр Эргашев (Ўзбекистон) билан суҳбатлашди.

Тошкент томонидан бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу мамлакатни ривожлантиришдаги инқилобий босқичми ёки ривожланишнинг бир моделидан бошқасига ўтишми? Иқтисодий секторда валюта бозори катта ўзгаришларга юз тутди. Ўзбекистон бир йил ичида қандай ўзгарди?

Валюта бозорини эркинлаштиришни умумий иқтисодий сиёсатдан ажратган ҳолда кўриш тўғри эмас. Умумиқтисодий вазият қандай? Мамлакат иқтисодиётини импорт ўрнини босиш моделидан экспортга йўналтирилган ривожланиш янги моделига ўтиш бўйича тизимли иш кетмоқда. Айнан шу билан қатор ислоҳотлар, жумладан валюта бозорининг эркинлаштирилиши боғлиқ. Бу экспортга йўналтирилган ривожланиш сиёсатининг иқтисодий ўсиши янги моделини йўлга қўйишнинг муҳим босқичи. Ва бу сиёсатни валюта конвертацияси механизми ва валюта курсларини бир хил қилмасдан тасаввур этиб бўлмайди. Албатта, бундан сўнг миллий валюта - сўмнинг девальвацияси юз берди - деярли икки баробарга. Бироқ сўмнинг кучсизланиши экспорт ва экспортчиларни қўллаб-қувватлашда иш берди. Шу билан бирга, юридик шахслар эркин конвертацияни қўлга киритишди, жисмоний шахслар эса қисман конвертациядан фойдаланиши мумкин. Ҳамда конвертациянинг босқичма-босқич эволюцияси бўйича бу вариант – бу тўғри эволюцион йўл.

Ушбу ислоҳотларнинг камчиликлари қандай?

Курсни бир хил қилиш сўмнинг қадрсизланишига олиб келиши кутилганди. Ва аҳолининг даромадлари долларда ҳисоблаганда икки мартага камайиб кетди. Албатта, бундай курсни жорий этиш импортчиларга зарба бўлиб тушди. Импорт кутилганидек қимматлашди. Бироқ фалокатли сценарийдан қочишнинг уддасидан чиқилди. 

Валютадан ташқари, бошқа қандай муҳим ислоҳотлар амалга оширилди?

Бу ҳақда кам гапиришмоқда, бироқ мамлакатда жуда жиддий ўзгаришлар юз берди. Менинг фикримча, президентнинг давлатнинг янада очиқлиги сиёсатини амалга ошириш бўйича таклифи давлат бошқаруви тизими, давлат ҳокимияти органлари тизими фаолияти ва бошқарувда катта ўзгариш бўлди. Гап фақат виртуал қабулхоналар ҳақида эмас, у билан бирга «халқ қабулхоналари» ҳам кўпайди. Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот, халқнинг мамлакат раҳбарияти билан тўғридан-тўғри алоқаси механизмининг жорий этилиши шунга олиб келдики, пастроқ даражадаги амалдорлар аҳоли олдида ҳисобот беришнинг янги шаклларини ўзлаштириш, мулоқот олиб бориш ва ноқулай саволларга жавоб қайтаришга мажбур бўлди.

Қарорларни қабул қилиш тизимини такомиллаштириш, давлат сиёсатини амалга ошириш доирасида электрон ҳукуматнинг янги шаклларини татбиқ этиш бўйича жиддий иш кетмоқда. Инсон, фуқаро, тадбиркор учун маълумот очиқроқ бўлди. Ҳаттоки хорижда ҳам шуни тан олишдики, Ўзбекистон электрон ҳукумат ва бошқарув соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш суръати бўйича етакчилардан бирига айланмоқда. Барча деярли ҳар ҳафта электрон ҳукуматнинг янги шакллари ва кўринишлари татбиқ этилаётганини кўрмоқда: электрон кадастр тизими, электрон судлар ва ҳоказо. Ҳамда бу жуда муҳим – давлат, жамият ва бизнеснинг ўзаро алоқаси жараёнларини оптималлаштириш бўйича ҳақиқий механизмлар пайдо бўлмоқда. Фуқаро учун маълумот олиш ҳуқуқи технологик ечимни олаяпти.

Баъзи кузатувчиларга кўра, ислоҳот лойиҳалари учун маблағ етмаяпти...

Жуда кенг кўламли вазифалар қўйилган, кўплаб йўналишлар бўйича жиддий лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилмоқда. Масалан, ҳудудларда муҳандислик-коммунал инфратузилмани такомиллаштириш бўйича лойиҳа ва дастурларнинг ўзи жуда катта маблағлар ҳамда янги шаклларни талаб қилади (хусусий-давлат шерикчилиги механизмларини татбиқ этиш бўйича лойиҳалар). Мен шунга қўшиламанки, бу барча лойиҳа ва дастурларни бир вақтнинг ўзида бажариш бюджет учун жуда кучли юкдир. Албатта, дастур ва лойиҳаларни амалга оширишда устувор йўналишлар белгилаб олинади. Ҳаммасини бирданига қилиш имконсиз.

Ўзбекистон Марказий Осиё стратегияси доирасида қўшнилар билан муносабатларни йўлга қўймоқда. Қозоғистон, Туркманистон билан ҳаммаси тушунарли. Тожикистон? Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи тайёрланмоқда, ҳамда шу билан бирга, Тожикистон ҳукумати «можароли» Роғун ГЭСни қуришда давом этмоқда. Ўзбекистон раҳбариятининг бу масала бўйича позицияси ўзгардими?

Туркманистон, Қозоғистон билан аввалги босқичда яратилган асос туфайли муносабатлар илиқлашди ва ҳамкорлик масалаларида олдинга силжиш рўй берди. Минтақада ўзига хос ўзак ташкил топди: Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон. Сўнгги баҳли масала ҳал этилди – чегаранинг Устюрт қисми бўйича нуқта қўйилди. Ноябрда давлат чегараларининг туташиш нуқтаси тумани бўйича муддатсиз уч томонлама келишув имзоланди.

Қирғизистон билан баъзи келишувларга келинди, бироқ ҳали ўз ечимини кутаётган масалалар талайгина. Қирғизистон Ўзбекистон учун муҳим – «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» транспорт йўлаги бўйича келишувни амалга ошириш лозим, буни автомобиль қисмини қуришдан бошлаб, темир йўл магистралини қуришга ўтиш орқали қилиш керак. Бу лойиҳа Хитойдан Яқин Шарқ ва Жанубий Европа портларига катта транспорт йўлагининг асосий қисми бўлади. Яъни, ХҚЎ лойиҳаси ҳисобга олинса, Туркиядан Хитойнинг денгиз портларига қадар транспорт-коммуникация магистрали яратилади.

Келажакда бу йўл Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги можарога олиб келмайдими?

Қозоғистондан экспертлар даражасидаги илк хавотирлар 2000-йиллар ўрталарида билдирилганди. Ўшанда Қирғизистон темир йўли йўналишини шундай қуришни таклиф қилганки, ўзида Шимолни Жануб билан бирлаштирмоқчи бўлган. «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» транспорт йўлаги лойиҳасига қарши РФ аввалига жиддий қарши чиққан. Қозоғистон транспорт лойиҳаларини ўз ҳудуди орқали амалга оширишдан манфаатдор бўлган («Ғарбий Хитой-Ғарбий Европа» лойиҳаси) ва ХҚЎ лойиҳасига қизиқиш билдирмаган. Фақатгина сўнгги йилларда, Қозоғистон минтақавий аҳамиятдаги транспорт-логистик хаб ролига даъвогарлик қилишни бошлаганидан сўнг, қозоқ экспертлари орасида «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» транспорт лойиҳаси юк ташувларининг бир қисмини ХҚЎ йўлагига кетиб қолишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирила бошланди.

Албатта, юкларнинг маълум қисми учун бу жанубий йўналиш муддатлар ва масофа бўйича оптималдир. Юклар Хитойнинг денгиз портларидан Жанубий Европа, Ўрта Ер денгизи ва Яқин Шарқ портларига юборилади. У юкларни Хитойдан Ўзбекистон, Туркманистон, Озарбойжон, Грузия ва Туркия орқали Ўрта Ер денгизидаги Мерсин портига етказиш имконини беради, Мерсин эса Ўрта ва Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Европа давлатлари билан савдо алоқаларини таъминлайди. Бироқ агарда юкларни Хитойдан, айтайлик, Бременга етказиш бўлса, уларни Ўзбекистон орқали олиб ўтишмайди, сабаби Қозоғистон орқали транзитдан фойдаланиш қулайроқ. Ҳаммаси ишлаб чиқарувчилар, экспортчилар ва импортчиларнинг логистик манфаатлари билан аниқланади. Ҳамда асосий оқимлар эса барибир Қозоғистонда қолади. ХҚЎга транзитнинг 10-15 фоизидан ортиғи тўғри келмайди. Шунинг учун мен янги йўналишнинг қурилиши Қозоғистон билан зиддиятга олиб келади, деб ўйламайман.

Президент Мирзиёев нима учун Тожикистонга боришга шошилмаяпти? Ташриф ҳақида анчадан бери айтилади, бироқ муддат ҳали номаълум. Гап Роғун ГЭСдами?

Бу сабаблардан бири. Марказий Осиёдаги муаммолар ва ривожланиш истиқболларига бағишланган Самарқанд конференциясида президент Шавкат Мирзиёев минтақада сувдан фойдаланиш муаммоси ҳамон ҳал этилмаганини айтди. БМТнинг Марказий Осиёда сув масалалари бўйича Конвенция лойиҳаси бор ва Ўзбекистон уни қўллаб-қувватлайди ҳамда Ўзбекистон айнан шу конвенция асосида бундан кейин ҳам ишлашга рози.

Тожикистон раҳбарияти учун вазият шундайки, Ўзбекистон билан самарали ҳамкорликдан қандай фойдалар келишига қарамай, улар бу ғоядан (Роғун ГЭС қурилиши) воз кеча олмайди. Бу афсусланарли, лекин факт. Роғун қурилишда давом этади, ҳамда бу, албатта, Ўзбекистон билан муносабатларни яхшилашга туртки бермайди, ҳар ҳолда бу Душанбе ўзида Амударёнинг қуйи оқимида жойлашган барча мамлакатлар салбий муносабатда бўлаётган бу лойиҳадан воз кечишга куч топа олганида бўлиши мумкин бўлган суръатлар ва динамикада юз бермайди.

Ўзбекистон президентининг Душанбега ташрифи давомида бу масала муҳокама этиладими? Кун тартибида яна қандай масалалар бўлиши мумкин?

Икки давлат раҳбарининг Душанбедаги учрашувида Роғун ГЭС қурилиши масаласи муҳокама қилинадими? Албатта, муҳокама этилади. Бироқ бу музокаралардан эффект саволларни келтириб чиқаради. Афтидан, чегара масалалари тилга олинади. Ҳозир давлатлараро чегаранинг 70-80 фоизини делимитация қилиш бўйича ҳужжатлар имзоланиши мумкин. Қолган 20 фоизи, худди Қирғизистон билан бўлгани каби, мураккабдир. Бу қисмлар аҳоли зич жойлашган туманларда бўлиб, улар бўйича осон ечим йўқ. Гап газ етказиб беришни тиклаш ҳақидаги ҳам бориши мумкин – йилига тахминан 900 млн кубометр. Бошқа реал лойиҳалар йўқ.

Ўзбекистоннинг бугунги кунда асосий ташқи савдо шериги ким? Аввалгидек Хитойми, ёки Россия вазиятни ўзгартиришнинг ҳамда етакчиликка чиқишнинг уддасидан чиқдими?

Катта эҳтимол билан жорий йил якунларига кўра Ўзбекистон ташқи савдо шериклари рўйхатида Россия биринчи ўринга қайтади, у бу позицияни 2015 йилда йўқотганди. Тошкентнинг жаҳон куч марказларидан бир хил масофани сақлаш сиёсати ишламоқда. Баъзилар бу тўсиқларга чап бериш сиёсати эканини айтмоқда. Бироқ сиёсат – тўсиқлардан қочиш санъатидир. Ҳамма гап бу сенда қандай юз бериши ва нималарни беришида. У эса кўп нарса беради: Россия билан 15,5 млрд долларлик сармоялар ва савдо келишувлари Хитой билан 22 млрд долларлик савдо ва инвестиция келишувлари билан тўлдирилди. Бу Ўзбекистон ЯИМ ярмидан кўп. Шу билан бирга, кимдир олдинга ўтиб кетгани, кимдадир кўпроқ имкониятлар борлиги ҳақида гапирмаган бўлардим. Тошкентнинг стратегик вазифаси – Хитой, Россия ва Ғарб ўртасида ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий муносабатда мувозанатни сақлаш. Тошкентнинг исталган турдаги ва минтақадан ташқаридан бўлган хоҳлаган давлат томонидан таклиф этилувчи интеграцион бирлашмага кирмаслик бўйича қатъий позициясини ҳам Пекин, ҳам Москвада тушунишмоқда. Россияда шуни тушунишмоқдаки, биз – Хитой томонидан илгари сурилаётган ШҲТ доирасида Эркин савдо зонасига қаршимиз. Бошқа томондан, ҳам Ғарбда, ҳам Пекинда Ўзбекистон Россия томонидан илгари сурилувчи интергация лойиҳалари бўйича аниқ позицияга эга, - Ўзбекистон на КХШТ, на ЕОИИга киришни мўлжалламаяпти. Раҳбариятнинг бундай позицияси тўғри тушунилмоқда. Ўзбекистон тўғридан-тўғри, қандайдир иттифоқлар, альянслар шакллари билан чекланмаган икки томонлама алоқаларни ривожлантириш тарафдори.

Иқтисодиётнинг қандай йўналишлари Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигида энг истиқболли?

Бизда иқтисодий алоқаларни ривожлантиришнинг ижобий, ишончли динамикаси бор. Ўзбекистон РФдан ноэнергетик экспорт (машинасозлик, станоксозлик) бўйича етакчига айланди. Бу катта ўзгаришлар, россиялик ишлаб чиқарувчилар 2030 йилгача модернизация ва техник қайта жиҳозланиш жиддий дастурини амалга ошираётган ва Россия технология ускуналарини жиддий харидорига айланаётган Ўзбекистон билан ишлашидан дарак беради. Шунингдек, Россияга ўзбек мева-сабзавот маҳсулоти экспорти анча ўсганини таъкидлаб ўтмоқчиман. Жорий йилда у минимум 2 баробарга ошади. Ҳамда бу чегара эмас – ижобий кайфият Россия бундан манфаатдор экани билан мустаҳкамланган. Сиз РЖД қандайдир давлат учун тарифларни 50 фоизга камайтирганини эшитганмисиз? Ўзбекистон учун бу қилинди. Бизда Россия билан ташқи савдода жиддий дисбаланс ҳамда биз уни ҳозир ўзгартиришимиз керак: ҳозир Россиядан Ўзбекистонга, Ўзбекистондан Россияга қараганда қарийб бир миллиард долларга кўпроқ товарлар олиб кирилади. Хитой билан ҳам шундай вазият. Биз экспорт-импорт кўрсаткичларини тенглаштиришимиз, хомашё ҳажмини эмас, балки бошқа маҳсулот экспортини оширишимиз керак.

Мавзуга оид