Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Қирғизистоннинг сохта паспорти билан яшаган ўзбекистонлик мигрантлар ушланди
Россия Ички ишлар вазирлигининг минтақавий бошқармаси миграция масалалари бўйича бўлими ходимлари Федерал хавфсизлик хизмати зобитлари билан биргаликда Ўзбекистондан бўлган беш нафар мигрант томонидан сохта ҳужжатлардан фойдаланиш ҳолатига чек қўйишди. Бу ҳақда Россия ИИВнинг Рязань вилояти бўйича бошқармаси сайти 28 ноябрь, сешанба куни хабар берган.
Қонунбузарлик ҳолати Рязаннинг Советск туманида аниқланган. Шаҳар аҳолисидан Войков кўчасидаги уйлардан бирида Россияда нолегал тарзда бўлиб турган фуқаролар яшаши ҳақида маълумот келиб тушган.
Текширув давомида Ўзбекистоннинг 24-34 ёшлар оралиғидаги беш нафар фуқароси Қирғизистон фуқароси эканлиги ҳақидаги сохта ҳужжатларни тақдим этди. Аниқланишича, ўзбекистонликлар Россияга ўз ҳужжатлари билан келишиб, бу ерда ҳозирча шахси аниқланмаган сотувчилардан Қирғизистон фуқаролари ҳужжатларини сотиб олишган. Улар ушбу мамлакат фуқароларига мўлжалланган имтиёзлардан фойдаланмоқчи бўлгани айтилмоқда.
Мигрантларга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 327-моддаси 3-қисми бўйича жиноят ишлари очилди, улар 6 ойгача бўлган муддатга қамалиши мумкин.
Мавзуга оид
23:26 / 19.05.2025
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
18:19 / 09.05.2025
Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
11:05 / 07.05.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
19:21 / 01.05.2025