Ўзбекистон | 12:49 / 29.11.2017
12793
2 дақиқада ўқилади

Россияда ўзбекистонлик шахс полициячиларга қайчи билан ҳужум қилди

Фото: РИА "Новости"

Россияда ўзбекистонлик мигрант ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик ишлатиш бўйича иш юзасидан қўлга олинди. Терговчиларнинг фикрича, эркак сўроқ пайтида полициячиларга қайчининг учи билан бир неча марта зарба берган.

"Уралинформбюро"нинг Россия Тергов қўмитаси Киров вилояти бўйича тергов бошқармаси матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беришича, ҳодиса 25 ноябрь куни юз берган. Эркак "Зуевский" ички ишлар вазирлиги бўлимида бўлган: у бу ерга бирга яшайдиган аёлнинг вояга етмаган қизига тан жароҳати етказиш юзасидан тушунтириш бериши мақсадида олиб келинган.

Гумонланувчи сўроқ чоғида стол устида турган қайчини тортиб олган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимларидан бирининг бўйнига зарба берган. Уни тўхтатишга уринган полициячининг эса қўлига қайчини тиқиб олган.

Дастлабки маълумотларга кўра, барча жароҳатлар енгил бўлиб, жабрланувчилар шифохонага олиб кетилмаган.

Айни дамда ўзбекистонлик мигрантнинг қўлга олингани айтилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид