Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аргентинанинг йўқолган сув ости кемаси экипажини қутқариш операцияси тўхтатилди
Аргентина 15 ноябрда йўқолган “Сан-Хуан” сув ости кемаси экипажининг 44 аъзосини қутқариш операциясини тўхтатди. Бу ҳақда Аргентина ҳарбий-денгиз кучлари расмий вакили Энрике Бальби маълум қилди.
Бальби интернетда намойиш қилинган матбуот анжуманда денгизчиларни қидириш вақти имкони боридан 2 марта кўпроқ давом этгани, бироқ на сув ости кемаси, на одамларнинг бирор-бир изи топилганини айтган.
“Амалга оширилган барча саъй-ҳаракатларга қарамасдан, кема топилмади. Қутқарилганлар бўлмайди”, деб айтган Бальби.
Унинг айтишича, қутқарув операцияси тўхтатилгани сабаб уни излаш билан шуғулланган 3 та кема Комодоро-Ривадавиядаги базага қайтарилган. Бироқ сув ости кемасини излаш ишлари давом эттирилади. Жумладан, кема қидирилаётган ҳудудга “Малвин ороллари” кемаси ёрдамида Россиянинг “Пантера Плюс” чуқур сув ости қурилмаси етказилади.
Сув ости кемаси 15 ноябрда алоқага чиқмай қўйганди. Алоқанинг охирги сеансида денгизчилар авария ҳақида маълум қилишган. Сув ости кемасида 44 киши, жумладан тарихдаги аргентиналик биринчи аёл сувости денгизчиси Элиана Мария Кравчик бўлган. Аввалроқ Аргентина ҳарбий-денгиз кучлари сув ости кемасининг йўқолиши билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган якка портлаш юз берганини маълум қилишган.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
14:57 / 19.05.2025
Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
17:56 / 12.05.2025
Аргентина собиқ Адлия вазирлиги биносидан нацистларга тегишли ҳужжатлар архиви топилди
20:13 / 02.05.2025