Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финляндияда қутқарув хизматига смс-хабар билан мурожаат қилиш имкони пайдо бўлди
Финляндия қутқарув хизмати фавқулодда вазиятлар ҳақида матнли хабарлар (смс) қабул қила бошлади. Бу ҳақда хизматнинг расмий сайтида маълум қилинди.
Аввал қутқарувчиларни фақат телефон орқали чақиртириш мумкин бўлган.
“Фавқулодда матнли хабарларни қўллаш биринчи навбатда гапира олмайдиган ва эшитмайдиган одамлар учун мўлжалланган. Фавқулодда вазиятларда агар имкони бўлса, ҳар доим 112’га қўнғироқ қилинг”, дейилган хабарда.
Смс-хабарни Финляндия мобиль операторининг исталган абоненти давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтгандан кейин юбора олиш мумкин.
Янги тартиб фақатгина смс-хабарларга тааллуқли ва интернет-мессенжерларга қўлланмайди. Ушбу функциядан сим-картасиз телефонда фойдаланиб бўлмайди, хориждан хабарлар қабул қилинмайди.
Мавзуга оид
15:21 / 20.05.2025
Финляндия Россия активларидан даромад ҳисобига Киевга қурол етказиб беради
12:22 / 05.03.2025
Татуировка тери саратонига сабаб бўлиши мумкин
22:25 / 24.11.2024
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
23:18 / 23.11.2024