Жамият | 16:30 / 02.12.2017
23039
2 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Халқаро ногиронлар куни муносабати билан хайрия амалга оширилди

Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси

Бугунги кунда бутун дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни етти кишидан камида бирида муайян турдаги ногиронлик мавжуд бўлиб, барча ногиронларнинг 100 миллиондан ортиғини болалар ташкил этади. Ўзбекистонда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан ҳам ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида турли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Шундай тадбирлардан бири Гемотология ва қон қуйиш илмий текшириш институтининг клиникасида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари номидан лейкемия билан оғриган бемор болаларга совғалар, тиббиёт буюмлари улашилди. Бу ҳақда Диний идора матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Ушбу савобли ишлар “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан амалга оширилди.

Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси

Мавзуга оид