Жамият | 23:05 / 02.12.2017
15058
4 дақиқада ўқилади

«Маҳоратни йўқотиб бўлмайди». Бу иборани ҳайдовчиларга нисбатан қўллаш қанчалик тўғри?

Фото: KUN.UZ

Ижтимоий тармоқлар томонидан ўзининг ҳайдовчилик профессионаллигини тасдиқлашни хоҳламаслик бўйича тез-тез айтиладиган «Маҳоратни йўқотиб бўлмайди» ибораси қоидабузарликлар статистикаси томонидан қаттиқ рад этилади. Ўтган 10 ой мобайнида 8 мингга яқин йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 031 киши ҳалок бўлди, 7 б22 киши тан жароҳати олди.

15 ноябрь куни бўлиб ўтган ва жиноятчиликка қарши курашга бағишланган видеоселекторда Ўзбекистон президенти ҳам йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинаётган чоралар бугунги кун талабларига мувофиқ эмаслигини таъкидлади.

Йўл-транспорт ҳодисаларнинг асосий сабаби бизнинг фуқаролар томонидан йўл ҳаракатининг оддий қоидаларига риоя этиш маданияти билан жиддий муаммоларнинг бор бўлиб қолаётганида. Ва йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш мақсадида, ҳукумат томонидан 2017 йил 4 сентябрь куни «Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 693-сон қарор қабул қилинди, у ерда 2018 йил 1 январдан бошлаб юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқарувчи шахслар малакасини ошириш лозимлиги ҳақида сўз юритилади. Ушбу қарорга мувофиқ, юқорида қайд этилган шахслар томонидан «Avtotest» ўқув мажмуалари негизида ҳар 2 йилда бир марта малака ошириш курсларидан ўтиш тартиби ўрнатилди.

Малака ошириш курси йўл ҳаракати маданиятини ошириш ва ҳайдовчини йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишнинг асосий ва жуда муҳим билимлари билан таништиришга мўлжалланган.

Машғулотлар 6 кун давомида 2 соату 40 дақиқадан ўтказилади. 4 та смена тингловчилар учун қулай вақтни танлашга ёрдам беради: биринчи смена эрталабки соат 8:00да бошланади, охиргиси кечки 8:30да. Гуруҳлар сони 30 кишигача. Курснинг нархи энг кам иш ҳақининг 2 баробари. Курс ҳайдовчиларга, уларнинг мавжуд иш тажрибасидан қатъи назар мўлжалланган. Имтиҳондан муваффақиятли ўтгандан сўнг белгиланган намунадаги сертификат берилади.

«Avtotest Report» мутахассислари ҳозирда ёқилғи самарадорлиги ва автомобиллардан фойдаланиш масалалари бўйича дастурлар ҳам ишлаб чиқмоқда. Курс давомида ҳайдовчи автомобилнинг борт тизимлари ва ҳайдаш усулларини тўғри ҳамда самарали қўллашга ўрганади, улар йўлнинг ҳар бир километрида, исталган йўл шароитида ёқилғи тежалишини таъминлаш имконини беради.

Бензин сарфини камайтириш ва компаниянинг бошқа харажатларини камайтириш имкониятлари ҳақида олинган билимлар ҳайдовчиларнинг кўникмаларини ошириш самарадорлигини кўпайтиради.

Ҳайдовчилик маҳорати - доимий равишда такомиллаштирилиши керак бўлган билимлар ва кўникмалар мажмуи бўлиб, фавқулодда ҳолатларда одам авария ҳолатини олдини олиш учун тўғри ҳамда мувофиқлаштирилган ҳаракатларни бажаришга ёрдам беради. Ҳаддан ташқари ўзига ишонч эса ҳушёрликнинг йўқолиши ва эътиборни камайишига олиб келади.
 
Бу муаммо фақат Ўзбекистон фуқаролари учун долзарб эмас. Европада ҳайдовчилар учун малака ошириш курслари 2006 йилдан бери фаолият кўрсатмоқда. Россия транспорт вазири ўз буйруғи билан ҳайдовчиларга малака талабларини қўйди. Ҳозирги кунда Россия ҳукумати олдида ҳайдовчиларни мажбурий қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тўғрисидаги масалани қонунчилик нуқтаи назаридан мустаҳкамлаб қўйиш турибди. «Биз оширигача таълим олмаган профессионаллар ва маҳорати юқори ҳаваскорларга эгамиз. Ва буни ўзгартириш керак», - дея айтиб ўтди Россия транспорт вазири ўринбосари Николай Асаул автомобиль транспорти вакиллари мувофиқлаштирув кенгаши йиғилишида.

Шу маънода Ўзбекистондаги йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга қаратилган навбатдаги ислоҳотлар республика халқаро тенденцияларга мос бўлган йўлдан кетаётганини исботлайди.

Вақт ўз шартларини белгилайди ва улардан биттасини аксиома сифатида қабул қилиш мумкин: «Ҳар бир касбда малакани ошириш керак». Айниқса, бу касб инсон хавфсизлиги билан боғлиқ бўлса.

Мавзуга оид