Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев: Бойларни ёмон кўришади, истеъдодлар эса таъқиб қилинади
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев «Қозоғистоннинг 100 нафар янги шахси» форуми давомида аксарият истеъдодли ва бой одамларга бўлган салбий муносабат ҳақида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
«Сизнинг йўлингиз тиканларга тўла. Ҳамда буни мен айтмаганимни, анча аввал айтишганини биласиз, бадавлат кишини ёқтиришмайди. Бунинг ўрнига: Мен ҳам шундай бой бўламан, унга етиб оламан, дейиш керак. Бойларни ёмон кўришади: Қандай машинада юради, қаранг, қандай саройни қурди. Ёмон кўришади. Истеъдоди борларни эса таъқиб қилишади, сабаби истеъдодини кўрсатиб қўйган. У бошқалар ичида ўзгачадир. Оддийлар эса шундай дейди: Нега биз бундай эмасмиз? Уни таъқиб қилишади», - дея мурожаат қилган президент лойиҳа ғолибларига.
Назарбоевнинг сўзларига кўра, «100 нафар янги шахс»га кирган ёш қозоғистонликларни қаҳрамон, деб аташ мумкин. «Даҳоларни шунчаки ўлдиришади. Леонардо да Винчини таъқиб этишган. Шунинг учун истеъдодли ва даҳо инсонларнинг ўзини кўрсатиши жуда мушкул», - дея таъкидлаб ўтди Назарбоев ўзининг кириш сўзида.
«Қозоғистоннинг 100 нафар янги шахси» лойиҳаси Қозоғистон тараққиётида муҳим ўрин тутаётган истеъдодли кишиларни кўрсатиб беришни мақсад қилган. Мамлакатнинг исталган фуқароси ўз муваффақият тарихи билан бўлишиш имкониятига эга бўлди.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025