Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ БМТнинг миграцияга доир шартномасига қўшилмайди
АҚШ БМТ 2018 йилда қабул қилишни режалаштираётган миграция тўғрисидаги халқаро шартномага қўшилмайди. Бу ҳақида Ташкилотнинг Америкадаги ваколатхонаси сайтида маълум қилинди.
Америка 2016 йилда мамлакатнинг собиқ президенти Барак Обама маъмурияти қарори билан шартномага қўшилганди.
"Нью-Йорк декларациясида АҚШнинг иммиграция ва қочқинлар бўйича сиёсати ва Трампнинг иммиграцион сиёсати тамойилига зид бўлган кўп қоидалар мавжуд", - дейилади доимий ваколатхона баёнотида.
Мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейлининг сўзларига кўра, ҳеч ким қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун АҚШчалик кўп ёрдам бермаган, улар муҳожирларга кўмак беришда давом этишади.
"Бироқ иммиграцион сиёсатга доир қарорлар доим америкаликлар ва фақат улар томонидан қабул қилиниши керак. Чегараларимизни қандай назорат қилиш ва кимларга мамлакатимизга киришга рухсат беришни биз ҳал қиламиз. Нью-Йорк декларациясининг глобал ёндашуви АҚШ суверенитетига номувофиқдир", - деди Хейли.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025