Жаҳон | 19:10 / 03.12.2017
17498
1 дақиқада ўқилади

МРБ раҳбари Эронга огоҳлантирувчи мактуб йўллади

Jonathan Ernst/Reuters

АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Майк Помпео Эрон ҳукумати ва эронлик генерал Қосим Сулаймонийга мактуб йўллади. Унда Ироқдаги америкалик ҳарбийларга исталган ҳужум учун жавобгар Эрон бўлиши айтилган.

«Биз бу мактубда, у ва Эрон Ироқдаги АҚШ манфаатларига қилинган исталган ҳужум учун жавобгар қилинишидан огоҳлантирилган» ,— дея МРБ раҳбарининг сўзларини келтирган Reuters.

Помпеонинг сўзларига кўра, у мактубни йўллаш ҳақидаги қарорни Эрондаги ҳарбий бошлиқлардан бири Ироқда америкалик ҳарбийлар ҳужумга учраши мумкинлиги ҳақида айтганидан кейин қабул қилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид