Америкалик баскетболчининг юраги ўйин вақтида тўхтаб қолди
Жанубий Каролина университети шарафини ҳимоя қилувчи америкалик баскетболчи Тай Соломоннинг NCAA талабалар лигаси доирасида Шимолий Каролина университетига қарши кечган учрашув вақтида юраги тўхтаб қолди. Бу ҳолат тасвирланган видео ABC News’нинг YouTube-каналида жойлаштирилди.
Спортчининг ҳаётини шифокорлар қутқариб қолди, улар захира ўриндиғида унга тезкор ёрдам кўрсатишди. Шундан сўнг баскетболчи шифохонага олиб кетилди, у ерда Соломон ўзига келди ва ҳаётини қутқариб қолган шифокорларга миннатдорчилик билдирди.
Учрашув якшанба, 3 декабрь куни бўлиб ўтди, ҳамда Шимолий Каролина университетининг 103:71 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйин Соломонга ёрдам кўрсатишгани туфайли 40 дақиқага тўхтаб қолди.
Мавзуга оид
17:22
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024