Жамият | 08:22 / 04.12.2017
19225
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда эркак икки кишини пичоқлади ва автомобилни одамлар устига ҳайдаб борди

Фото: AP

Нью-Йоркдаги автомобиллар тураргоҳида пичоқ билан қуролланган шахс икки кишига ҳужум қилди, сўнг ўз машинасига ўтирди ва уни пиёдаларнинг устига ҳайдаб борди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва беш нафар инсон жароҳатланди. Жабрланганлардан бири жуда оғир аҳволда экани айтилмоқда.

Қайд этилишича, полициячилар гумонланувчини қўлга олишган.

Таъкидланишича, можаро баҳсдан сўнг келиб чиққан. Баҳсга ўткинчиларнинг аралашгани борасида ҳозирча маълумотлар йўқ. 

Фото: AP

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид