Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пластик картадаги пулларни нақдлаштириб беришни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди
Таассуфки, орамизда бировни алдаш, ишонтириш орқали унинг мол-мулкини қўлга киритаётган, “ишга жойлаштираман, ўқишга киритаман, машина ёки уй сотиб олишингизда кўмаклашаман, чет элга ишга юбораман" каби ёлғон ваъдалар бериб, ишонувчан ва содда одамларни бир зумда алдаб, уларнинг жабрланиб қолишларига сабабчи бўлаётган фирибгар кимсалар сафи кенгаймоқда. Албатта, содир этилган ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик, жиноят учун эса, жазо муқаррар.
Аммо, шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, аксарият ҳолларда фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолишда ишонувчан, соддадил фуқароларнинг ўзлари сабабчи бўлмоқдалар.
Бухоро вилояти ИИБнинг хабар беришича, Қоровулбозор тумани, Мустақиллик кўчаси 1-уй, 6-хонадонда яшовчи, 1995 йилда туғилган М.У. ўзгаларнинг мол-мулкини қўлга киритиш мақсадида жиноий шериги Қоровулбозор тумани, Бўзачи МФЙ, Сардоба қишлоғида яшовчи, 1993 йилда туғилган Н.З. билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Жондор тумани, Қароли МФЙ, Хорсафед қишлоғида яшовчи Р.Ж.га тегишли бўлган “Микрокредитбанк” томонидан берилган, 11.275.000 сўм пули бўлган пластик карточкани алдаб ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан 13 фоизга нақдлаштириб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан пластик карточкани қўлга киритиб, жабрланувчига жами 11.275.000 сўм миқдорида моддий зарар етказганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, М.У. жиноий ҳаракатларини давом эттириб Қоровулбозор шаҳар, Алпомиш кўчаси 44-уйда яшовчи, 1965 йилда туғилган, уй бекаси С.Н.нинг “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан берилган, 6.074.000 сўм пули бўлган пластик карточкасини алдаб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, 5 фоизга нақдлаштириб беришни ваъда қилиб, жабрланувчига жами 6.074.000 сўм миқдорида моддий зарар етказганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан М.У. ва Н.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан қўшимча жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025