Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ювентус» ўз номи ва эмблемасини ўзгартиради
Туриннинг «Ювентус» клуби Бухарестнинг «Ювентус» раҳбариятига мурожаат қилиб, клуби номи ва эмблемасини ўзгартиришни талаб қилди, деб ёзмоқда Nemzeti Sport Online.
Маълумки, 1992 йилда ташкил қилинган Руминия клуби нафақат туринликлар номи, балки эски эмблемасидан ҳам андоза олгани маълум бўлди.

Бухарестликлар раҳбари Илие Чюклеа хабарига кўра, клуб италияликларнинг талабини бажаради, аммо фақат мавсум якунланганидан сўнг.
Бухарестнинг «Ювентус» клуби бу мавсумгача Руминиянинг қуйи лигаларида тўп сурган ва туринликларнинг назарига тушмай, тинчгина унинг номи ва ўхшаш эмблемасидан фойдаланиб келаётганди. Бироқ, мамлакат юқори дивизионига йўл олгач, вазият тубдан ўзгарди. Энди жамоа ўз номини «Колентина» деб ўзгартирмоқчи.
Мавзуга оид
14:28 / 28.10.2024
«Арсенал» жароҳатлар гирдобида, Италия дербисида янги юлдуз порлади. Кун ўйинлари
17:00 / 19.10.2024
«Ливерпул», «Барса» ва «Юве» учун жиддий синов. Дам олиш кунларида тавсия этиладиган 4 учрашув
21:26 / 17.05.2024
«Ювентус» Аллегрини истеъфога чиқарди
23:01 / 28.07.2023