Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда конституция кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди
Кеча, 4 декабрь куни З.М. Бобур номли вилоят мусиқали драма театрида Қомусимиз қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.
Унда вилоятнинг барча жабҳаларида меҳнат қилаётган фаоллар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Байрамда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда вилоят прокурори Музаффар Эгамбердиевлар конституция – бу, истиқлол ва мустақил Ўзбекистон рамзи, ғурур-ифтихори, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, дини, ирқи, тилидан қатъи назар, барча учун мустаҳкам ҳимоя, фуқаролик жамиятимиз истиқболини аниқлаб берувчи дастуриламал ҳужжат эканлигини таъкидлашди.



Қутлуғ сана муносабати билан қатор соҳаларда узоқ ва самарали меҳнат қилган бир гуруҳ фидойи вилоят вакилларига давлат мукофотлари топширилди.
Тадбир давомида вилоят санъат усталари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш қилинди.







KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025