Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Конституция куни муносабати билан вилоятдаги фидойиларга давлат мукофотлари топширилди
Самарқанд шаҳридаги концерт залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганига 25 йил тўлиши муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. Тадбирда Самарқанд вилоятининг барча жабҳаларида меҳнат қилаётган фаоллар, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Байрам тадбирида сўзга чиққан вилоят ҳокими Туробжон Жўраев ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, республика хотин қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева, Самарқанд давлат Университети ректори Рустам Холмуродов йиғилганларни байрам билан табриклаб, бош қомусимизнинг мустақил ва демократик республикамиз ҳаётида тутган ўрни ҳақида сўзлашди.



Конституция қабул қилинганига 25 йил тўлиши муносабати билан Президент фармонига кўра вилоятнинг қатор соҳаларда узоқ ва самарали меҳнат қилган бир гуруҳ фидойиларига давлат мукофотлари тантанали равишда топширилди.




Тадбир сўнгида Тошкентдан ташриф буюрган ва маҳаллий санъат усталари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш қилинди.




Шуҳрат Шокиржонов,
KUN.UZ мухбири.
Б.Мустанов олган суратлар
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025