Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизда Афғонистон консулхонаси очилади, Ҳиротгача темир йўл боради
Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари музокалари якунида Термиз шаҳрида Афғонистоннинг консулхонасини очиш тўғрисида келишиб олинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, томонлар ўртасида «Мозори Шариф–Шибирғон–Маймана–Ҳирот» темир йўлини барпо этиш бўйича битим имзоланган.
«Ташриф доирасида умумий қиймати ярим миллиард долларга тенг буғдой, қора металл прокати, минерал ўғитлар, қурилиш моллари, дуккакли ва бошқа маҳсулотлар экспорти бўйича келишувлар бу йўлда катта қадам бўлади», дейилган хабарда.
«Ўзбекистон Афғонистоннинг яқин қўшниси сифатида бу жафокаш заминда тинчлик-осойишталик барқарор бўлишидан ҳаммадан кўра кўпроқ манфаатдор эканимизни яна бир бор таъкидлайман», деган Ўзбекистон раҳбари.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025