Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Дамас”да ухлаб ётган фуқаронинг пулини ўғирлаган шахс қўлга олинди
Бекобод туман ИИБга Оққўрғон туманида яшовчи 1989 йилда туғилган Р.Г. ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 24 ноябрь куни соат 03.00 ларда номаълум шахс, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, автоуловни олди ўриндиғи эшиги очиқ ҳолда қолганидан фойдаланиб, Бекобод тумани Деҳқонобод фермерлар уюшмаси ҳудудида йўл четида турган “Дамас” русумли автоуловида ухлаб ётган вақтида беш юз минг сўм пулларини ўғирлаганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни Бекобод туманида яшовчи 1988 йилда туғилган Ф.Х. ва И.Г.лар содир этганлиги аниқланиб, ушландилар. Ушбу ҳолат юзасидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далил сифатида беш юз минг сўм пуллари олинди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид
23:56 / 20.05.2025
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди
20:24 / 19.05.2025
Тошкентда руҳий касал эркак ички ишлар ходимини пичоқлади
10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
12:04 / 05.04.2025