Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 19:20 / 07.12.2017
9582
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон Боку-Тбилиси-Қарс темир йўли орқали синов ташишларни амалга оширади
© Pixabay
Ўзбекистон 2018 йилда Боку-Тбилиси-Қарс темир йўли бўйлаб синов транзит ташишларни амалга ошириши мумкин.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев транспорт инфратузилмасини ва ташқи савдо юк ташиш йўналишларини диверсификациясини яхшилаш учун комплекс дастурини тасдиқлади.
Ҳужжатга кўра, биринчи синов юк ташишни 2018 йилнинг биринчи чорагида ташкил қилиш режалаштирилган.
Шунингдек, бу дастур Ўзбекистон Озарбойжон-Грузия-Туркия-Европа Иттифоқи транзит коридорида иштирок этишини ҳам ўз ичига олган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш