Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Oracle Academy таълимий дастури орқали мутахассисларни тайёрлаш йўлга қўйилиши мумкин
7 декабрьда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Oracle компаниясининг Россия ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий директори Олег Жуков билан учрашув ташкил қилинди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар беради.
«Учрашув муқаддимасида меҳмонларга Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришга қаратилган эътибор, жумладан дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга берилган имтиёзлар хусусида маълумот берилди», дейилади хабарда
Иккитомонлама яқин алоқаларни ўрнатиш, хусусан Oracle Academyтаълимий дастури ёрдамида Ўзбекистонда юқори малакали ИТ-мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш, ҳамкорликда дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқариш, «булутли» технологияларни жорий қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учрашувнинг диққат-марказида бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Россиянинг «Яндекс» компанияси вакиллари мазкур вазирлик ходимлари билан учрашиб, Ўзбекистонда географик ахборот тизимлари, жумладан муайян ҳудудга оид график-тасвир маълумотларини ўрганиш, тўплаш ва таҳлил қилиш тизимларини яратиш масаласи муҳокама қилининганди.
Мавзуга оид
19:45 / 07.02.2024
Ахборот технологиялари йўналишида ютуқларга эришган хотин-қизлар тақдирланади
08:12 / 13.03.2021
ИИВ ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлардан ҳимояланиш усулларини очиқлади
20:55 / 16.12.2020
«Бир миллион ўзбек дастурчиси» лойиҳаси 1 йил ичида 21 минг нафар дастурчи тайёрлади — Абдулла Арипов
01:09 / 11.12.2020