Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осмондан сюрприз. Ўт ўчирувчи самолёт ёрдамга келди
Калифорниядаги ёнғинлар давомида кутилмаган ҳолат рўй берди.
YouTube порталида жойлаштирлган видеода Калифорниядаги уйлардан бирини қамраган ёнғинни ўчиришга тепада учиб ўтиб кетаётган ўт ўчирувчи самолёт ёрдамга келганини кўриш мумкин.
Уй эгаси шланга билан ўз уйидаги оловни ўчиришга уринаётган маҳал осмонда пайдо бўлган ўт ўчирувчи самолёт йўл-йўлакай ёнғинга қарши аралашма сепиб ўтади.
«Бу йигит менинг ҳудудимни сақлаб қолди. Мен абадулабад ундан миннатдорман», — деган traverlaw никли фойдаланувчи.
Калифорния штати жанубида бир неча кундан буён кучли ёнғинлар кузатилмоқда. Олов 57 минг гектар майдонни қамраган. Ёнғин натижасида камида 500 уй ёниб кетди, 190 мингга яқин киши эвакуация қилинди.
Мавзуга оид
21:32 / 27.05.2025
Олимлар яқин йиллар ичида Калифорнияда ҳалокатли зилзила юз беришидан огоҳлантирди
20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
21:35 / 22.05.2025