Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёдаги “Мурувват” ногирон аёллар учун интернат уйида хайрия тадбири ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Туркия Ишбилармонлари Уюшмаси - “УТИД” билан ҳамкорликда Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳрида жойлашган Янгиер “Мурувват” ногирон аёллар учун интернат уйида хайрия тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур тадбир доирасида интернат уйидаги 150 нафар даволанувчи бемор аёлга ҳамда мурувват уйи ходимларига махсус совғалар тарқатилди.
Тадбир давомида йиғилганларга байрам дастурхони ёзилди, шунингдек, таниқли хонандаларнинг куй-қўшиқлари тақдим этилди.
Худди шундай хайрия тадбири Адлия вазирлиги томонидан “3 декабрь - Халқаро ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган “Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси вилоят Психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги болалар уйида” ҳам ўтказилган эди. Мазкур тадбир доирасида болалар уйи тарбияланувчилари ҳамда болалар уйи ходимларига махсус совғалар тарқатилди.
Мавзуга оид
14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
22:52 / 20.05.2025
Сирдарёда 14 ёшли ўсмир каналга чўкиб кетди
16:41 / 15.05.2025
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Сирдарё учун сув тақсимоти режимларини тасдиқлади
08:31 / 09.05.2025