Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2018 модел йилининг энг хавфсиз автомобиллари маълум қилинди
BMW 5-Series, Genesis G80, Toyota Camry автомобиллари 2018 модел йилининг энг хавфсиз машиналари деб топилди. Тегишли рейтингни Insurance Institute for Highway Safety ташкилоти мутахассислари тузишган.
Таъкидланишича, BMW’га 1-ўрин барча йўловчилар ва болаларни ишончли ҳимоялай олиши учун берилган. 2-ўрин Genesis G80’га рўпарама-рўпара тўқнашувдан огоҳлантириш тизими ва мустаҳкам кузови учун берилган. Toyota Camry эса янги Toyota Safety Sense хавфсизлик тизими учун 3-ўринга муносиб деб топилган.
Маълум қилинишича, мутахассислар рейтингни тузишда краш-тестлар натижаларига таянишган.
Шунингдек, етакчи ўнталикдан Mercedes-Benz GLC ва E-синфидаги Mercedes-Benz, Subaru Impreza, Subaru Outback, KIA Soul, KIA Cerato ва Hyundai Santa Fe Sport моделлари ўрин олган.
Автомобиль рейтингга кириши учун маълум талабларга жавоб бериши керак бўлган. Жумладан, у ишончли бош суягичлар, мустаҳкам том, фронтал тўқнашувларнинг олдини олиш тизимига эга бўлиши керак бўлган.
Мавзуга оид
10:12 / 19.04.2025
Марказий Осиё хавфсизлик кенгашлари раҳбарлари терроризмга қарши курашни муҳокама қилди
10:05 / 29.03.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон хавфсизлик маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
18:54 / 10.03.2025
Ўзбекистон терроризм таҳдиди паст бўлган мамлакатлар қаторига кирди
00:29 / 10.03.2025