Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Alfa Romeo, Ferrari ва Maserati автомобилларида механик узатмалар қутисидан воз кечилади
Alfa Romeo ва Maserati компаниялари инжиниринг бўлими бошлиғи Роберто Федели Британия ОАВга берган интервьюсида яқин орада Alfa Romeo, Ferrari ва Maserati маркалари автомобилларида механик узатмалар қутиси бошқа қўлланмаслигини маълум қилди.
Механик узатмалар қутисидан воз кечилишига сабаб бундай узатмалар қутисига эга суперкарларнинг харидорлар орасида талабгир эмаслиги ҳисобланади. Феделининг айтишича, у “Феррари”да California родстери устида ишлаганда компания ушбу моделнинг механик узатмалар қутисига эга версиясини яратиш учун 10 млн евродан кўпроқ сарфлаган, бироқ бундай модификациядаги машинадан бор-йўғи 2 дона сота олган.
Ушбу маркаларга эгалик қилувчи Fiat Chrysler Automobiles бундай модификациядаги машиналарни ишлаб чиқариш мақсадга мувофиқмаслиги сабабли уларнинг механик узатмалар қутиси қўлланган версияларидан тўлиқ воз кечишга қарор қилган.
Мавзуга оид
14:17 / 25.01.2025
Трампга тегишли бўлган Ferrari 1 млн долларга аукционга қўйилди
15:21 / 14.11.2024
Михаэл Шумахернинг сўнгги Ferrari автомобили кимошди савдосига қўйилди
16:57 / 03.10.2024
АҚШда AirPods қулоқчинлари ўғирланган Ferrari’ни топишга ёрдам берди
12:55 / 03.08.2024