Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижарада турган аёл ўзи яшаб келган хонадонни тунаб кетди
Бухоро шаҳар ИИБга Жондор тумани, Далмун ҚФЙ, Хўжаобод қишлоғида яшовчи, уй бекаси Ж.Қ. ариза билан мурожаат қилиб, унга тегишли бўлган, Бухоро шаҳар, Т.Фароғий кўчаси 4-уй, 12-хонадондан баҳоси 1.700.000 сўмлик “LG” русумли музлатгич ва бир дона баҳоси 1.100.000 сўмлик “LG” русумли телевизорлари ўғирлаб кетилганлигини билдиради. Бу ҳақда KUN.UZ’га Бухоро вилояти ИИБ хабар қилди.
Ходимлар томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида аниқланишича, ушбу жиноятни Ж.Қ.нинг хонадонида ижарада яшаб келган, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Оҳангарон кўчаси 2 “а”-уй, 38-хонадонда яшовчи, 1984 йилда туғилган, муқаддам фирибгарлик жиноятларини содир этганлиги учун судланган, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келаётган Д.Ҳ. содир қилганлиги аниқланди.
“Тузини еб тузлиғига тупурган” аёл жабрланувчига жами 2.800.000 сўм миқдорда моддий зарар етказиб ўғрилик жиноятини содир қилганлиги учун яна такроран қонун олдида жавоб берадиган бўлди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025