Спорт | 17:30 / 09.12.2017
11701
8 дақиқада ўқилади

Супердербилар ҳафтаси. АПЛнинг энг асосий тури ҳақида

Англия премьер-лигасида бу ҳафта энг марказий учрашувлар бўлиб ўтиши кутилмоқда. Чемпионлик учун кураш олиб бораётган икки Манчестер жамоаси ўртасидаги учрашувнинг ўзи кўп нарсани англатиб турибди. Бундан ташқари, Лондон ва Ливерпулда ҳам узоқ тарихга эга дербилар бўлиб ўтади. Tribuna.Uz анъанага мувофиқ дунёнинг энг томошабоп чемпионати ўйинларига батафсил тўхталади.

Вест Ҳэм - Челси
Бошланши вақти: 17:30
Трансляция: Futbol TV, Матч! Футбол 1

Ўйинолди қизиқарли фактлар
«Челси» Премьер-лига доирасида «Вест Ҳэм»га қарши сўнгги 22 учрашувнинг фақат 2тасида мағлубиятга (16 ғалаба, 4 дуранг) учраган. Ўтган мавсумдаги иккала учрашувда ҳам 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

«Вест Ҳэм» ҳозирда Премьер-лигада кетма-кет 8 учрашувдан буён ғалаба қозона олмаяпти (3 дуранг, 5 мағлубият), бу жамоанинг 2015 йил декабрда қайд этган энг ёмон натижасига тенг.

Дэвид Мойес амалдаги чемпионларга қарши бошқараётган жамоаси уйида ўтказган сўнгги бешта учрашувнинг 4тасида ғалаба қозонган, энг қизиғи рақибларнинг уч нафар италиялик мураббийлар (Карло Анчелотти, Роберто Манчини ва Клаудио Раньери) бўлган.

Эден Азар «болғаурарлар»га қарши Премьер-Лига доирасидаги сўнгги 8 учрашувда қатнашиб, 7та голда (4та гол, 3та голли пас) иштирок этган.

Йўқотишлар
«Вест Ҳэм»да янги йўқотишлар йўқ. Чичарито умумий гуруҳга қайтган ва бу учрашувда майдонга тушиши мумкин.

«Челси» таркибида Давид Луиз ва Дэнни Дринкуотер жароҳати сабаб майдонга туша олмайди.

Тоттенҳэм - Сток Сити
Бошланиш вақти: 9 декабрь, 20:00
Трансляция: Матч! Футбол 1

Ўйинолди қизиқарли фактлар
«Тоттенҳэм» «Сток Сити»га қарши АПЛ доирасидаги сўнгги учта учрашувда бир хил 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ҳозиргача ҳеч бир жамоа АПЛда бирор рақибини кетма-кет тўрт марта 4 ёки ундан кўпроқ гол киритган ҳолда мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олмаган.

Чердан Шақири «Сток» таркибидаги сўнгги 11 учрашувда қатнашиб, 9та голда (4 гол, 5та голли узатма) иштирок этган.

«Сток Сити» «Уэмбли»да ўтказган сўнгги 5 ўйиннинг (барча мусобақаларда) 4тасида ғалаба қозонган.

«Тоттенҳэм» ўз уйида «Сток Сити»га қарши сўнгги 7 ўйинда фақат бир марта мағлубиятга учраган.

Йўқотишлар
«Сток» ҳимоячиси Бруно Мартинс Инди 8 ҳафталик танаффусдан сўнг учрашувда майдонга тушиши мумкин. Шунингдек Жефф Камерон ҳам сафга қайтган, аммо Жей Родригес шахсий сабаблар туфайли Лондонга ташриф буюрмаган.

«Тоттенҳэм» таркибида Дэвинсон Санчес дисквалификация туфайли, Тоби Алдервейрелд ва Виктор Ваньяма эса жароҳати сабаб учрашувда иштирок эта олмайди.

Саутҳемптон - Арсенал
Бошланиш вақти: 10 декабрь, 17:00
Трансляция: UzReport TV, Матч! Футбол 1

Ўйинолди қизиқарли фактлар
«Саутҳемптон» «Арсенал»га қарши ўз уйида ўтказган сўнгги 6 учрашувда фақат бир марта мағлуб бўлган. Ўша учрашув ҳам ўтган мавсумда, май ойида бўлиб ўтган учрашувда кузатилганди.

1997 йилдан буён «Арсенал» Премьер-лигада ҳеч қачон «Саутҳемптон»ни меҳмонда кетма-кет икки марта мағлуб эта олмаган.

Фрейзер Форстер «Арсенал»га қарши бешта учрашувда ўз дарвозасига 30 зарба қабул қилиб олган бўлсада, фақат беш марта гол ўтказиб юборган.

Англия премьер-лигасининг дастлабки 15 учрашувида фақатгина Алексис Санчес (9 гол) ва Ян Райт (10 гол) «Арсенал» тарихида Александр Ляказеттдан кўпроқ (8т гол) гол киритишнинг уддасидан чиққан.

Йўқотишлар
«Саутҳемптон» таркибида ягона йўқотиш — Седрик Соареш. У жароҳати сабаб ўйинни ўтказиб юборади.
«Арсенал» таркибида Санти Касорла узоқ муддатдан буён ўйнамаётган бўлса, Шкодран Мустафи унинг сафига қўшилган, Тео Уолкотт эса майдонга тушиши мумкин.

Ливерпуль - Эвертон
Бошланиш вақти: 10 декабрь, 19:15
Трансляция: Futbol TV, Матч! Футбол 1

Ўйинолди қизиқарли фактлар
«Эвертон» АПЛ доирасида кетма-кет 17 учрашувдан буён «Энфилд»дан ғалабасиз (8 дуранг, 9 мағлубият), қайтмоқда. Сўнгги марта жамоа бу ерда 1999 йилнинг сентябрида Кевин Кэмпбелл томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонганди.

«Ливерпуль» «Эвертон»га қарши премьер-лига доирасидаги тўртта учрашувда 90-дақиқадан кейин гол киритиб, ғалаба қозонган — бошқа бирор клуб аниқ рақибдан бунча кўп очко тортиб ололмаган.

Агар «Эвертон» ғалаба қозонадиган бўлса, Сэм Эллардайс «Ливерпуль»ни премьер-лига доирасида тўртта турли жамоа (олдин «Кристал Пэлас», «Вест Ҳэм» ва «Болтон» билан уддалаган) билан мағлуб этган мураббийга айланади. Шу пайтгача бу ишни фақатгина Ҳарри Реднапп уддалаган.

«Эвертон» ҳужумчиси Уэйн Руни АПЛ доирасида «Энфилд»да фақатгина иккита гол кирита олган, аммо иккала учрашувда ҳам «Манчестер Юнайтед» (2005 йил январь ва 2016 йил январь) 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Йўқотишлар
«Ливерпуль» таркибида Альберто Морено майдонга туша олмайди.
«Эвертон» сафида эса Фил Жагелка ва Майкл Кин жароҳатдан тузалиб сафга қайтган.

Манчестер Юнайтед - Манчестер Сити
Бошланиш вақти: 10 декабрь, 21:30
Трансляция: Futbol TV, Матч ТВ, Матч! Футбол 1

Ўйинолди қизиқарли фактлар
«Манчестер Сити»га қарши Премьер-лига доирасидаги кетма-кет тўртта мағлубиятдан сўнг «Манчестер Юнайтед» сўнгги бешта учрашувдан фақат биттасида «Сити»га ютқазди.

Ҳеч бир Премьер-лига вакили «Олд Траффорд»да «Манчестер Сити»чалик кўп гол (27та «Челси» билан тенг), шунингдек «Челси» ғалабалар сони бўйича (6та ғалаба) «Сити»дан яхшироқ (5 ғалаба) кўрсаткичга эга ягона жамоа саналади.

«Юнайтед» ўз уйида Премьер-лигада энг узоқ вақтдан буён (24 учрашув — 14 ғалаба, 10 дуранг) ютқазмай келмоқда. Сўнгги марта жамоа «Олд Траффорд»да айнан «Манчестер Сити»га (2016 йил сентябрь) мағлубиятга учраган.

Агар Пеп Гвардиола шогирдлари бу учрашувда ғалаба қозонса, жамоа кетма-кет 14 ғалабасини қўлга киритади ва 2002 йилнинг августидан 2003 февралигача «Арсенал» эришган натижани такрорлаган бўлади.

Йўқотишлар
«Манчестер Юнайтед» таркибида Майкл Кэррик ва Эрик Байи жароҳати сабаб, Поль Погба дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. Златан Ибраҳимович, Неманья Матич ва Фил Жонснинг иштироки сўроқ остида қолмоқда.

«Манчестер Сити» таркибида Бенжамен Менди ва Жон Стоунз жароҳати сабаб майдонга туша олмайди. Фабиан Дельф ва Винсан Компанининг иштироки сўроқ остида қолмоқда.

9 декабрь, шанба 
17.30. ВЕСТ ҲЭМ – ЧЕЛСИ 
Прогноз – 1:2 
20.00. СУОНСИ – ВЕСТ БРОМВИЧ 
Прогноз – 1:0 
20.00. БЁРНЛИ – УОТФОРД 
Прогноз  – 2:0 
20.00. ТОТТЕНҲЭМ – СТОУК СИТИ 
Прогноз – 3:0 
20.00. ҲАДДЕРСФИЛД – БРАЙТОН 
Прогноз – 2:2 
20.00. КРИСТАЛ ПЭЛАС – БОРНМУТ 
Прогноз – 2:1 
20.30. НЬЮКАСЛ – ЛЕСТЕР 
Прогноз – 1:0 
10 декабрь, якшанба 
17.00. САУТҲЕМПТОН – АРСЕНАЛ 
Прогноз – 0:2 
19.15. ЛИВЕРПУЛЬ – ЭВЕРТОН 
Прогноз – 3:1 
21.30. МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – МАНЧЕСТЕР СИТИ 
Прогноз  – 1:1

Азамат Муродов тайёрлади

Мавзуга оид