Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахт аҳолиси диққатига: мурожаатларингизни йўлланг ва улар ўз вақтида ечимини топади
Айни кунларда Ўзбекистоннинг барча вилоятларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва мурожаатлар билан ишлаш тадбирлари жадал суръатларда давом этмоқда. Ушбу мавзуга тааллуқли мақола Тошкент шаҳри мисолида KUN.UZ сайти орқали эълон қилинди. Унда юқоридаги масалалар бўйича жадал равишда олиб борилаётган ишлар мисоллар орқали келтириб ўтилган.
Маълумотларга кўра, пойтахтдаги мавжуд муаммоларни тезкор равишда аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан зудлик билан зарур чоралар кўриш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти, Тошкент шаҳридаги барча Сектор раҳбарлари (44 та) ҳамда мониторинг гуруҳининг барча аъзолари ўртасида “Телеграм” мобил дастури орқали алоқа ўрнатилган.
Шу аснодан келиб чиқиб, KUN.UZ таҳририяти пойтахт аҳолисидан коммунал муаммолар, ободончилик, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими ҳамда бошқа масалалар бўйича мурожаатларни қабул қилади. Юборилган мурожаатлар соҳа вакилларига тақдим этилади ва ўз ўрнида ечимини топишга бевосита сабаб бўлади.
Бу фақат пойтахт мисолида. Республиканинг барча вилоятларидаги маҳаллий ҳокимият вакиллари ана шундай тадбирлар ташкил этилишидан, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда халқ мурожаатлари билан ишлашидан барчамиз манфаатдормиз. Ўзбекистоннинг бошқа вилоятлари ҳокимият вакиллари шу тариқа изчил ишларни амалга оширишига умид қилиб қоламиз.
Соҳалардаги мавжуд муаммоларга ҳукумат даражасида эътибор қаратилмоқда ва президент раислигидаги йиғилишлар ўтказилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилмоқда. Қишнинг совуқ кунлари келиши муносабати билан ҳукумат бу масалага ҳам эътибор қаратади ва аҳоли муаммолари ҳал этилади, деган умиддамиз.
Яшаш ҳудудингизда коммунал хизматлар билан боғлиқ муаммолар бўлса, таҳририятга мурожаат қилинг.
Мурожаатларни ушбу ҳавола орқали ёки [email protected] электрон манзилига юборишингиз мумкин!