Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналду катта миқдорда жарима тўлаши мумкин
Испания солиқ хизмати «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг солиқларни тўлашдан бўйин товлагани бўйича айбловлар беришда давом этмоқда. Бу ҳақда As нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, 22 декабрь куни Посуэло шаҳрида навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтади. Унда 32 ёшли португалиялик футболчининг 2011 йилдан 2014 йилга қадар бўлган даврда 14,8 миллион евро миқдоридаги солиқларни яширгани бўйича иш кўрилади.
Агар Роналдунинг айби исботланса, у Испания хазинасига камида 30 миллион евро тўлашига тўғри келади. Бу сумма ичига 14,8 миллион евро солиқ, жарима ва қўшимча фоизлар қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ҳам худди шундай муаммо сабаб 30 миллион евро тўлашга мажбур бўлганди.
Мавзуга оид
15:10 / 01.05.2025
Роналду ва Месси бир кунда яримфинал ўйинларида ютқазди
14:09 / 24.03.2025
Роналду ноёб кўрсаткичга эришди
15:28 / 30.01.2025
Роналду: «Ўғлимга Мбаппе ёқади, у «Дада, Килиан сиздан яхшироқ» деди. Мен эса «Ким кўпроқ гол урган?» деб сўрадим»
11:06 / 14.12.2024