Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда Су-30 самолёти ақлбовар қилмас манёвр бажарди (видео)
Сурияда Россия ҳарбий-коинот кучлари самолётлари ноодатий манёврлари билан ҳайратлантиришда давом этмоқда.
Интернетда пайдо бўлган янги видеода Ил-76 юк самолёти Су-30СМ қирувчи самолёти ҳамроҳлигида Суриянинг Даур аз-Зор вилоятига гуманитар юк етказаётгани тасвирланган.
Видеода гуманитар юк белгиланган жойда самолётдан ташлангандан кейин, Ил-76’ни қўриқлаб бораётган қирувчи самолёт унинг очиқ люкига жуда ҳам яқин келганини кўриш мумкин. Самолётлар ўртасидаги масофа шунчалик қисқа бўлганки, юк самолётидаги ҳарбийлар қирувчи самолётдаги учувчи билан имо-ишора ёрдамида мулоқот қила олишган.
Тан бериш керакки, Су-30 учувчиси оғир юк самолёти двигателларидан чиқаётган кучли ҳаво оқимлари ҳудудида бўла туриб, маҳорат кўрсатган.
Су-30 шу манёврдан кейин бурилиб, позициясини ўзгартирган.
Интернетдаги баъзи фойдаланувчилар қирувчи самолёт орқа томонидан берилиши мумкин бўлган ракеталарга қарши радарга эгалигини ва Ил-76 самолёти 5 км.дан юқорирорқа кўтарилмагунча уни ердан берилиши мумкин бўлган зарбалардан тўсиб борганини тахмин қилишган.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025