Фотолавҳа: Берлин келажак аэропортининг афсонаси давом этмоқда
Германия пойтахти Берлин шаҳрига 1989 йил ГДР ва ГФР мамлакатлари бирлашганидан сўнг кўп ўтмай яна бир йирик халқаро аэропорт зарур экани маълум бўлди. Шу сабабли зудлик билан лойиҳалаштириш ишлари олиб борилди ва янги аэропорт 2012 йил июнида фойдаланишга топширилиши керак эди. Бироқ ҳаво бандаргоҳининг очилиши 6 йилдан бери ортга суриб келинмоқда.
ОАВ очилиш маросимини кенг ёритишга тайёргарлик кўраётган, Германия канцлери Ангела Меркел ва бошқа фахрий меҳмонлар унда иштирок этиши кутилаётган, Lufthansa компанияси ўша вақтда харид қилган янги Airbus A380 самолётини бу ерга келтиришга ҳам улгурган эди.
Аммо сўнгги лаҳзаларда кутилмаган хулосага келинди. Германия замонавий архитектурасининг жавоҳирларидан бирининг очилиши техник сабабларга кўра қолдирилди.
Ҳаво лайнерлари ва йўловчиларга хизмат кўрсатувчи терминал бир марта бўлсин хизмат кўрсатишга улгурмади.
Berlin Brandenburg Airport қурилиши ҳамон давом этмоқда. Бу ҳолат муҳандислик ишлари юксак чўққига чиққан давлатда юз бераётгани эса, кишида таажжуб уйғотмай қолмади.
Маълум бўлишича, аэропорт ёнғин хавфсизлиги тизимида йўл қўйилган қўпол хато унинг очилишини 6 йилдан бери ортга суриб келмоқда. Ёнғин юз берган вақтда тутун терминалнинг юқори қисмига эмас, паст қисмига насос орқали юборилиши конструкторлар диққат қаратмаган жиҳат бўлиб турибди.
Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас эди. Вақт ўтиши билан бошқа кўплаб муаммолар кўзга ташлана бошлади. Юқори ҳароратга дош беролмайдиган симлар, калта эскалатор, бино том қисмидаги хатолар баъзиларидир.
Умуман олганда қурилиш ишлари белгиланган талабларга жавоб бермаган ҳолатда бажарилган.
Бундан ташқари 7 млрд доллар сарфланган аммо ишга тушмаган аэропорт қурилишида коррупция аломатлари ҳам кўзга ташланмоқда.
Мавзуга оид
21:50 / 17.11.2024
Берлинда Россия мухолифати томонидан уюштирилган урушга қарши марш бўлиб ўтди
11:30 / 29.10.2024
Берлинда "Хўжа Насриддин" фестивали ўтказилди
11:50 / 23.10.2024
Лондон ва Берлин янги мудофаа шартномасини тайёрламоқда
09:50 / 18.10.2024