Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GM Uzbekistan шу йилнинг 11 ойида Россияда 13 мингга яқин автомобиль сотди
GM Uzbekistan альянси жорий йил январь-ноябрь ойларида Россия Федерациясидаги харидорларига 12 978 дона автомобиль етказиб берди. Россияда Ravon бренди остида савдога чиқарилаётган автомобиллардан ўтган ноябрь ойида 1831 та сотилган. Бу ҳақда Европа бизнеси автомобиль ишлаб чиқарувчилари қўмитасининг ҳисоботида сўз боради.
Унга кўра, GM Uzbekistan альянсининг Россия автобозоридаги улуши 11 ой якунлари бўйича 0,9 фоизни ташкил этмоқда.
2017 йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида GM Uzbekistan Россияда автомобиллар савдоси кўрсаткичи бўйича 19-ўринга жойлашган. GM Uzbekistan моделларининг ҳеч бири энг кўп сотилган Топ-25 ликка кира олмади.
Рўйхатнинг юқори бешлигини Lada, KIA, Hyundai, Renault, VW компаниялари эгаллаган.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025