Жаҳон | 18:20 / 11.12.2017
23997
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда портлаш рўй берди, бир неча киши жароҳатланди

Нью-Йоркнинг Манҳэттен даҳаси ҳудудида, Порт Ауторити вокзалида портлаш рўй берган. Бу ҳақда полицияга асосланиб Reuters хабар тарқатди.

Маҳаллий телевидениеда ушбу портлаш оқибатида бир неча киши жароҳатлангани айтилмоқда. 

Шунингдек, портловчи қурилма ўрнатгани гумон қилинаётган шахс қўлга олинган.

Ҳозирча ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда. Ҳудуддан йўловчиларни ва метро ходимларини эвакуация қилиш ишлари амалга оширилган. Воқеа жойига ўт ўчириш хизмати ходимлари ва қутқарувчилар етиб келган.

Порт Ауторити АҚШдаги энг йирик автовокзаллардан бири ҳисобланади, у йилига 65 млн нафардан ортиқ кишига хизмат кўрсатади.

Мавзуга оид