Спорт | 10:45 / 11.12.2017
10864
1 дақиқада ўқилади

Видео: Украина чемпионатида мураббийлар ҳакамга ташланишди

«Шахтёр» жамоаси бош мураббийи Паулу Фонсека ва унинг ёрдамчилари Украина  чемпионатининг 19-турида «Заря»га қарши кечган ва 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган учрашувдан кейин ҳакамга ташланишди.

Мутахассислар ўйинни бошқариб борган ҳакам Сергей Бойконинг қарорларидан қаттиқ норози бўлишган. Ўйин вақтида ҳакам «Шахтёр» футболчиларига 3 марта қизил карточка кўрсатди ва бир марта пенальти белгилади.

Мураббийлар ва ҳакамларни футболчилар ҳамда хавфсизлик хизмати ходимлари ажратиб қўйишган.

«Шахтёр» ўйиннинг 90-дақиқасигача 1:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Шу вақтгача Фонсека шогирдлари 8 киши бўлиб ҳаракатланишаётганди. Қўшимча дақиқаларда меҳмонлар иккита гол ўтказишди, шундан биттаси пенальтидан урилди.

«Шахтёр» бу натижадан кейин ҳам 42 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда, «Заря» 27 очко билан тўртинчи ўринда жойлашган.

Мавзуга оид