Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 400 нафар профилактика инспекторларига хизмат уйлари ва автомашиналар топширилди
Фото: KUN.UZ
12 декабрь куни Андижон олимпия захиралари коллежида вилоят ИИБ ички ишлар органлари таянч пунктларининг 400 нафар профилактика инспекторларини қасамёд келтириш, уларга хизмат уйлари ва имтиёзли равишда берилаётган шахсий автомашиналар калитларини тантанали топшириш маросими ўтказилди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Отабек Муродов, Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева, Республика Олий Суди раиси Козимжон Комилов, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, вилоят ҳокимлиги раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари, профилактика инспекторларининг оила аъзолари иштирок этдилар.
Профилактика инспекторлари йиғилганлар олдида Ватанимиз келажаги ва истиқболи учун юртга фидойиларча хизмат қилишга қасамёд қилдилар. Уларга хизмат уйлари ва автомашиналар калити тантанали тарзда топширилди.
KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Муаллиф олган суратлар.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025