Light | 10:40 / 14.12.2017
33702
3 дақиқада ўқилади

Фотолавҳа: Дунёнинг сиз бўлмаган энг жозибали жойлари

Дунёга машҳур National Geographic журнали ҳар йили дунёнинг энг яхши фотосуратларини аниқлайди. Нашр бу йил жиддий танқидчилар ҳукмига ҳавола қилинган қарийб 2 млн суратдан 57 тасини танлаб олди. 

2017 йилги рейтингда анъанавий равишда ёввойи ҳайвонлар ва қушлар, инсон қадами етмаган жойлар ва ажойиб табиат ҳодисаларини акс эттирувчи суратлар тақдим этилган эди. «Лента.ру» сайти ўқувчилар эътиборига ғолиб суратларнинг энг қизиқарлиларини ҳавола этмоқда. 

Борнео ороли

Фото: Jayaprakash Joghee Bojan

Эркак орангутан тимсоҳлар тўла дарёни кесиб ўтишга уринмоқда. Маймунлар учун бундай жасурлик ноёб ҳодиса, аммо яшаб қолиш истаги шундай қалтис ишга мажбур қилади.

Австралия

Фото: Matthew Smith

Португалия кемачаси (Physalia physalis) деб номланувчи умуртқасиз ҳайвон уфқ чоғида соҳилга яқинлашмоқда. Мазкур денгиз ҳайвонининг заҳри инсонга хавфли ҳисобланади. 

Хитой

Фото: Yuhan Liao

Хитой шимоли-ғарбидаги Душан каньонидаги минерал қолдиқларда қуёш нурининг акс этиши.

Япония

Фото: Lance McMillan

Япония макакалари (Macaca fuscata) қайноқ булоқлар ёнида тозалаш ишларини ўтказмоқда.

АҚШ

Фото: Mike Olbinski

Аризона штатидаги Гранд Каньон миллий паркида ёзги об-ҳаво.

Венгрия

Фото: Bence Mate

Икки кулранг лайлак бургут ҳакамлигида ўзаро муносабатларига ойдинлик киритмоқда.

Фарер ороллари, Дания

Фото: Wojciech Kruczyński

Фарер ороллари шимолий қисмидаги Кальсой оролида қурилган маёқ ёнида камалак жилоси. Ундан шу ерда доимий яшайдиган 95 киши баҳра олиши мумкин.  

АҚШ, Ҳавайи ороллари

Фото: Karim Iliya

Ҳавайидаги Калапана вулқонининг отилиши. 1990 йилда вулқон лаваси шу номдаги қишлоқни бутунлай йўқ қилган эди. Кўрилган чоралар сабабли қурбонлар бўлмаган.

АҚШ

Фото: Getty Images

Соқолли бойўғли (Strix nebulosa) Нью Ҳемпширда сичқон овламоқда.

Австралия

Фото: Todd Kennedy

Жасур сузувчи табиий қоя ҳавзасида тўлқинларга қарши курашмоқда.

Мексика

Фото: Alejandro Prieto

Юкатан ярим оролидаги катта фламинголар жўжаларни боқмоқда. Одатда жўжаларга ота-она навбати билан ғамхўрлик қилади. 

АҚШ

Фото: Jim Obester

Вашингтон штати ғарбидаги Ҳуд канали кўрфазида флюоресцентли актиния. 

Руминия

Фото: Gheorghe Popa

Пьятра Нямцадаги Куйдель кўлида тонгги туман.

АҚШ

Фото: Michael O'Neill

Флорида штати Палм Бич шаҳридан 10 км узоқликдаги Гольфстрим сувости оқимидан фойдаланаётган учар балиқ. 

Канада

Фото: Agathe Bernard

Чайка қушлари Британия Колумбиясидаги музли дарёда оқаётган қарағай шохларидан ҳимояланмоқда.

АҚШ, Ҳавайи ороллари

Фото: Greg C

Килауэа вулқонидан оқаётган қайноқ лава аста-секин океанга қуйилмоқда. 2016 йил вулқон уйғонганидан сўнг, оловли дарё 2 ой мобайнида сувгача 10 км бўлган масофани босиб ўтди.

АҚШ

Фото: Swindler

Юта штатидаги каньон оралаб ўтлар ўсмоқда.

Мавзуга оид