Жамият | 11:35 / 14.12.2017
2891
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ: ҳар йили 650 минг киши грипп билан алоқадор касалликлар қурбони бўлади

Фото: Юрий Белинский/ТАСС

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мавсумий грипп билан боғлиқ нафас олиш йўллари касалликларидан вафот этаётганлар сонини қайта кўриб чиқди. Экспертларнинг янги ҳисоботига кўра, бу каби хасталиклардан йилига аввалгидек 500 минггача эмас, балки 650 минг киши ҳаётдан кўз юмади. 

Женевада эълон қилинган ҳисоботда айтилишича,  ЖССТ, АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш Федерал маркази (Centers for Desease Control and Prevention, CDC) ва уларнинг ҳамкорлари ўз хулосаларида яқинда ўтказилган тиббий тадқиқотлар натижаларига асосланишмоқда. 

Таъкидланишича, нафас олиш йўллари касалликларидан вафот этаётганларнинг аксарияти 75 ёшдан катталардир. Бундан ташқари, сайёранинг қашшоқ ўлкаларида яшовчилар ҳам грипп билан боғлиқ касалликлар қурбони бўлишади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид