Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда жанговар ўқларни қонунга хилоф равишда сақлаган шахс аниқланди
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, Юнусобод тумани ҳудудида истиқомат қилувчи шахс ўз уйида жанговар қурол ўқларини сақлаб келаётганлиги ҳақида маълумот келиб тушган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу маълумот асосида, 2017 йилнинг 13 декабрь куни ходимлар томонидан фуқаро 1950 йилда туғилган Ш.В.нинг яшаш хонадони текширилган. Мазкур текширув давомида Ш.В. хонадон омборхонасида ҳарбий қутичага (котелок) солинган АК-74 автоматининг 5,45 калибрли жами 232 дона жанговар ўқларини сақлаб келаётганлиги аниқланган.


Мазкур ҳолат юзасидан юқорида кўрсатиб ўтилган қурол ўқлари белгиланган тартибда олиниб, Ш.В.га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Мавзуга оид
22:06 / 13.05.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири автомобиллар ҳаракати учун 2 кунга ёпилади
09:41 / 05.05.2025
«Юнусобод» бозорининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланди
07:30 / 21.04.2025
Тошкентда илк жамоатчилик яшил парки очилади
22:28 / 16.04.2025