Жаҳон | 19:15 / 16.12.2017
71856
1 дақиқада ўқилади

“Ал-Қудсни бой берсак, Макка ва Каъбани ҳам бой берамиз” – Эрдўған  

Фото: Global Look Press

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ал-Қудснинг бой берилишидан мусулмон дунёсини огоҳлантирди.

“Агар биз Ал-Қудсни бой берсак, Мадинаи мунавварани ҳимоя қилолмаймиз. Агар Мадинани йўқотсак, Маккани ҳимоя қилолмаймиз. Агар Макка қўлдан кетса, Каъбани бой берамиз”, деб айтди. У бу ҳақда 15 декабрда NTV телеканали эфирида айтиб ўтган.
 
Эрдўғаннинг таъкидлашича, АҚШ Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб эълон қилиши ортидан Яқин Шарқ ва Ал-Қудс атрофидаги барча мусулмонларга янги ҳужум бошланди.

У Туркия Трампнинг бу қарорига қарши янада муҳим қадамлар амалга оширишини таъкидлаб ўтган. Эрдўған Ал-Қудс бутун дунё мусулмонларининг ор-номуси эканига ишора қилиб, “Аллоҳ бизга ҳимоя қилишни буюрган ва аждодларнинг омонати бўлган Ал-Қудсни ҳимоя қилиш учун лозим бўлган барча ишни қиламиз”, деб айтган.

Мавзуга оид