Фан-техника | 18:35 / 16.12.2017
8063
1 дақиқада ўқилади

Аргентина футбол клуби муштумзўрлик учун қуйи дивизионга тушириб юборилди

Скриншот: Youtube

Аргентинанинг “Ювентуд” клуби мамлакат чемпионатининг энг қуйи дивизионига тушириб юборилди ва бир йилга мусобақаларда иштирок этишдан четлатилди. Бунга эса клуб мухлисларининг “Индепендьенте” билан учрашувда ҳакамларни урганлари сабаб бўлган. 

Клуб, шунингдек, 450 минг аргентин песосига (22 минг доллар) жаримага тортилди.

Воқеа ноябрь охирида юз берган. Ҳакамлар бригадаси ишидан аччиқланган мухлислар бош ҳакам Бруно Амикони ва унинг ёрдамчилари Марсело Акоста ва Маурисио Лунакни дўппослашган. Фанатлардан бири Амиконининг бошини тош билан ёрган. Тўполоннинг бошланишига “Ювентуд” футболчиларидан бири қизил карточка билан жазоланишига клуб футболчилари ва мураббийларининг норозилиги сабаб бўлган.

Мавзуга оид