Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЎФФ Вадим Абрамовни носоғлом фикрларни вужудга келтиришда айблади ва футболдан четлатди
«Нефтчи» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштирилди, деб ёзмоқда Ўзбекистон футбол федерацияси сайти.
«ЎФФ Интизом кодекси 2-бўлимининг клублар бошлиқлари ва мураббийларига нисбатан белгиланган талабларни сўзсиз ижро этиш ва Оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан қабул қилинган қарорларни нотўғри талқин қилиниши ҳолатларини олдини олиш мақсадида, Ижро қўмитаси Бюросининг 2017 йил 16 декабрдаги 9-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорда баён этилишича, Ўзбекистон футбол федерацияси Интизом кодексининг 5.41-бандига биноан, ЎФФ ва ЎзПФЛ ҳамда уларнинг расмийлари шаънига нисбатан нотўғри фикрлар билдирганлиги, Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича кенг жамоатчилик ўртасида носоғлом фикрлар вужудга келишига сабаб бўлаётганлиги учун, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Интизом кодекси 2-бўлимининг «д» кичик бандига мувофиқ, «Нефтчи» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов номуайян муддатга футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштирилди» - дейилади баёнотда.
Вадим Абрамов айнан нималарни гапиргани ва кимларни йўлдан ургани, шунингдек, жазо муддати қачон тугаши баёнотда маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
16:50 / 18.10.2023
Чемпионлик 22 йил ўтиб, пойтахтдан ташқарига чиқадими? Бош совринга қайси жамоа асосий даъвогарлиги ҳақида
10:15 / 29.09.2023
Хайрулло Бозоров биринчи ўринбосарини «Нефтчи» клуби президенти этиб тайинлади
14:11 / 12.08.2023
Фарғонада сербиялик дарвозабон ёш болаларни сўкди, ўйиндан кейин ҳакамларга «бакалажка» отилди
14:47 / 06.08.2023