Жаҳон | 12:50 / 17.12.2017
63250
5 дақиқада ўқилади

Фотолавҳа: Унутилган роҳингя мусулмонлари

Шу йилнинг куз мавсуми бошларида роҳингя мусулмонлари деярли барча жаҳон ОАВнинг диққат марказида бўлди. Мьянмадан (аслида, бир неча асрлардан бери истиқомат қилаётган ватанидан) қувилган мусулмонлар тақдири, уларнинг кўргиликларини сиёсатчилар, жамоат арбоблари ва шунчаки оддий инсонлар ҳам муҳокама қилди. Медиа ташкилотлар фоторепортажлар эълон қилди. БМТ уларнинг қувилишини кескин қоралаб чиққан бўлса, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Чеченистон республикаси раҳбари Рамзон Қодиров мусулмонларни қўллаб-қувватлаш бўйича баёнотлар берди. Роҳингяларни таъқиб қилишни қораловчи митинглар ташкил этилди. Ўзбекистон ҳам бир неча ўн тонналик гуманитар ёрдам қўлини чўзди. 

Бироқ аста-секинлик билан Мьянма ва қўшни Бангладешда оғир аҳволда қолаётган мусулмонлар муаммоси ёддан кўтарила бошлади. Юқори минбарлардан уларни ҳимоя қилишга қаратилган баёнотлар тобора камроқ жарангламоқда. Фотолавҳалар жаҳон ОАВда кўп ҳам эълон қилинаётгани йўқ. Роҳингя мусулмонлари тақдирига баъзи мамлакатлар, хайрия ва нотижорат ташкилотлари қайғурмоқда, холос. Аммо уларнинг саъй-ҳаракатлари етарли эмас.

Роҳингя Мьянма ва Бангладеш чегарасини кесиб ўтиб, лагерга жойлаштирилишини кутмоқда. Мьянма учун роҳингя Бангладешдан келган ноқонуний кўчманчи, маҳаллий аҳолига қўрқув солаётганлардир. 

Бангладешга қайиқларда етиб келинди. Мьянмада кўплаб бошқа мусулмон жамоалар истиқомат қилишади. Улар ҳатто роҳингялар яшайдиган Рокҳайн штатида ҳам бор. Аммо улар бутпарастликка эътиқод қилувчилар билан яхши борди-келди муносабатида. 

Тўйиб овқатланмаслик ва диареядан азият чекаётган роҳингя аёли. Жаҳон ҳамжамияти эса, барча роҳингяларни золим мьянмаликлар зулмидан қочаётган қочқинлар, деб ҳисобламоқда.

Роҳингя болалари бепул овқат учун навбатда. Бангладешга 600 мингдан ортиқ киши қочиб ўтган. Вақтинчалик лагерларда 1 миллионга яқин мусулмон кун кечирмоқда. Уларнинг аксарияти август ойидаги вазият кескинлашгунча ҳам шу ерда яшаб келган.

Бангладешдаги «Кутупалонг» роҳингя қочқинлари лагери. Августда роҳингя жангарилари ҳукумат қўшинларига ҳужум қилган, уларнинг мақсади жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини ўз муаммоларига қаратиш эди. Ҳарбийлар эса, қишлоқларни оммавий тозалаш билан жавоб қайтарди.

Гуманитар ёрдам машинаси ёнидаги оломон. «Чегара билмас шифокорлар» маълумотларига кўра, этник тозалашларнинг биринчи ойида 6,7 минг мусулмон ўлдирилган. БМТ Мьянма ҳукумати амалиётини айнан этник тозалаш деб баҳоламоқда.

 Роҳингя аёллар ва болалари қочқинлар лагерларига бориш йўлида. 7 мингга яқин қурбонларнинг 69 фоизи отиб ўлдирилган, бошқалари тириклайин ёндирилган ёки уриб ўлдирилган. Аскарлар, роҳингя мусулмонларининг гувоҳликларига кўра, аёллар ва болаларни зўрламоқда, тинч аҳоли вакилларини ваҳшиёна ўлдирмоқда.

Бангладеш чегарачилари янги қочқинларни рўйхатга олмоқда. «Мьянмадан қочаётган одамлар — чегарани кесиб ўтишга улгурганлар, сўнгги ҳафтада зўравонликлар давом этаётганини хабар қилмоқда», — деган «Чегара билмас шифокорлар» доктори Сидни Вонг.

Диарея ва тўйиб овқатланмасдан азият чекаётган болалар ҳар доим ҳам тиббий ёрдам олишмайди. Лагерларда митти шаҳарчалар пайдо бўлмоқда: маҳаллий савдогарлар озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкил этиш учун келишади.

 Мьянмадан кечиб ўтиш. Роҳингяларнинг энг уддабуронлари ҳам бизнес билан шуғулланишади. Улар дастлабки сармояни хориждаги қариндошларидан олишади ёки уйларидан олиб келган қимматли буюмларини сотишади.

Муҳаммад Юнусга қариндошлари ёрдам бермоқда — бир неча кун таом емаган роҳингяга тиббий ёрдам кўрсатиш зарур. Айрим мамлакатлар ҳукуматлари ва жабрдийдаларга қайғураётган ННТларга қарамай, қочқинлар лагерларида эпидемия ва очлик ўз ҳукмини ўтказмоқда.

Қочқинлар бепул таом тарқатилишини кутмоқда. Оғир вазият туфайли кўплаб роҳингялар шаҳарларда ҳар қандай ишни бажаришга розилик билдиришади.

Аёллар ёрдам тарқатиш пунктига ҳужум қилиб, бир қоп гуручга талашмоқда. Айниқса болали аёллар қийналади: уларнинг аксарияти умрида бирор марта бўлсин шифокорга мурожаат қилишмаган. Уларнинг мавжуд касалликларига тор лагерлардаги қийинчиликлар ортиқчалик қилмоқда.

Роҳингялар лагерь йўлида. Жаҳон ҳамжамияти умуман олганда муаммога жиддий эътибор бермаяпти. MedGlobal ННТнинг роҳингяларга кўмак берган шифокорининг сўзларига кўра, дўстлари унинг ҳикояларидан сўнг, роҳингялар ҳақида маълумотга эга бўлишган. 

Мьянмадан бирга олиб кетиш мумкин бўлган барча нарсани олишади. Улар иситиш ва канализация тизими бўлмаган лагерларда қолиб кетиш истагида. Ватанларида таъқибдан ва дунё мамлакатларининг бефарқлигидан азият чекаётган роҳингялар ўлим билан курашишда давом этадиган кўринади. 

Қочқинлар лагерида тун. 

 

Фото: Kevin Frayer / Getty Images

Мавзуга оид