Жаҳон | 06:50 / 17.12.2017
10332
2 дақиқада ўқилади

Ҳондурас президентининг опаси авиафалокатда ҳалок бўлди

Фото: REUTERS/Presidency Honduras

Ҳондурасда ҳарбий вертолётнинг қулаши оқибатида 6 киши, жумладан мамлакат президенти Хуан Орландо Эрнандеснинг опаси Хильда Эрнандес ҳалок бўлди. Бу ҳақда El Nuevo Herald нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, фалокатда Хильда Эрнандесдан ташқари, 5 киши (ҳарбий-ҳаво кучлари зобитлари, учувчилар ва хавфсизлик хизмати аъзолари) ҳалок бўлган. Вертолёт мамлакат пойтахти Тегусигальпадан Комаягуа шаҳрига йўналаётган бўлган. Вертолёт билан алоқа йўқолгач, уни қидиришга иккита ҳарбий вертолёт жўнатилган. Вертолёт мамлакатнинг марказий қисмидаги Ербабуена тоғли ҳудудида аниқланган.

Хильда Эрнандес аввал алоқа вазири сифатида, айни вақтда укасининг сайловолди кампаниясида маслаҳатчи сифатида ишлаётганди.

Дастлабки маълумотларга кўра, фалокатга учраган вертолёт Eurocopter AS350 Ecureuil мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли бўлиб, парвозлар учун тез-тез ишлатиб турилган. Тахмин қилинишича, учувчи ёмон об-ҳаво туфайли фавқулодда қўнишни амалга оширган бўлиши мумкин.

Президент опасининг вафоти туфайли твиттерда қора мотам тасмаси тасвирланган постни чоп этган.

Мавзуга оид