Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Денгизчи 42 кунда дунё бўйлаб саёҳат қилиб рекордни янгилади
34 ёшли денгизчи бир ўзи 42 кун 16 соат 40 дақиқа ва 35 сонияда бутун дунёни айланиб чиқиб, рекорд ўрнатди. Шу тариқа Франсуа Габар 2016 йилда 49 кун 3 соат ва 7 дақиқада Ер юзини айланиб чиққан Томас Ковиллнинг натижасини янгилади.
У 4 ноябрь куни Брестдан старт олиб, 17 декабрь куни Франция ғарбидаги Уэссан ороли ва Англия жанубидаги Лизард бурни (денгизга туртиб чиққан қуруқлик) ўртасидаги виртуал чизиқни кесиб ўтган. Саёҳатнинг катта қисмида франциялик рекордчига яхши об-ҳаво ҳамроҳлик қилди ва бу йўл-йўлакай яна бир неча рекорд ўрнатиш имконини берди: Тинч океанини энг тез кесиб ўтиш (7 кун 15 соат 15 дақиқа) ва 24 соатда босиб ўтилган энг узоқ масофа (1576 километр).
François Gabart 💪💪💪 #AFP pic.twitter.com/dpdN6FmZQt
— Agence France-Presse (@afpfr) December 17, 2017
Денгизчи ёлғиз саёҳат қилиш бўйича янги рекорд ўрнатган бўлса-да, бу унга 2017 йилнинг январида IDEC Sport макси-тримаран спортчилари қўлга киритган "Жюль Верн мукофоти" эгаси бўлиш имконини бермади. Франсис Жуайон жамоаси 40 кун 23 соат 30 дақиқа ва 40 сонияда дунё бўйлаб саёҳат қилишга муваффақ бўлишган.
Саёҳат якунида портга етиб келган Габар шундай деди: "Бу рекордни ортда қолдираман деб ҳеч ўйламагандим!". Денгизчи мазкур рекордни Macif яхта-тримаранида 27 минг километрни ўртача тезликда (50 км/с) босиб ўтиб ўрнатди. Пойганинг юқори суръатига қарамай, спортчи ўзининг Instagram ва Twitter саҳифаларида саёҳат суратларини чоп этиб, тасаввурлар билан бўлишишга вақт топган.
Мавзуга оид
14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин
17:56 / 16.05.2025
Америкалик аёл сочига осилиб турган ҳолда рекорд ўрнатди
00:16 / 06.05.2025
Малдив президенти матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
13:04 / 04.03.2025