Жаҳон | 10:37 / 18.12.2017
40183
2 дақиқада ўқилади

Дунё океани тубидаги “тиқин очиб юборилса” нима бўлиши намойиш қилинди (видео)

Интернетда дунёнинг энг чуқур жойи ҳисобланувчи Мариана ботиғида диаметри 10 метр келадиган тешикнинг “тиқини очиб юборилса”, нима бўлиши видеоси пайдо бўлди. Ушбу ролик Vivid Maps каналида ва Reddit порталида жойлаштирилган.

Ушбу ролик муаллифларининг фикрича, бундай ҳолда Ер рельефи жуда сезиларли ўзгаради, дунё океани эса деярли қуриб қолади. Ролик юқорисида бу жараён қанча вақт олишини кўрсатувчи ҳисоблагич тасвирланган. Унга кўра, бунинг учун 3 миллион йил талаб этилади.

17 сониялик роликда Ер бундан кейин қандай кўриниш олиши намойиш қилинган: Ернинг аксарият қисми аввалгидек мовий ранг эмас, балки жигарранг кўринишга келади. Сув қаерга оқиб кетишига аниқлик киритилмаган.

Ролик муаллифлари уни яратишда идеал суюқлик учун Бернулли тенгламасидан фойдаланишган.

Видео Reddit порталида кенг муҳокамага сабаб бўлди. Баъзилар муаллифларни илмсизликда айблашган бўлса, бошқалар эса бунга ҳазил билан ёндашишган. Жумладан, баъзиларда бу тешикни ким очиши ва сув қаерга оқиб кетиши ҳақидаги "ўринли" савол пайдо бўлган.

Мавзуга оид